RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Машъал" – ОКМК (матнли трансляция)  0 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  1 19:36"Андижон" — "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  0 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  3 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  11 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  1

Муҳаммадқосим Тўхтасинов: “Алижон Маражабов ўзидан яхши ном қолдириб кетди” Новости

Муҳаммадқосим Тўхтасинов: “Алижон Маражабов ўзидан яхши ном қолдириб кетди”

Яқинда Андижон шаҳрида ўтказилган хотира турнирида бевосита иштирок этар эканмиз. Унда собиқ ҳакам ва футболчиларни учратдик.

Фурсатдан фойдаланиб ўз вақтида марҳум ҳакам Алижон Маражабов билан биргаликда бир гуруҳда ўйинларни бошқариб борган Муҳаммадқосим Тўхтасинов билан суҳбатлашиб, Алижон акани эсладик. Ўтганлар ҳақида гапириш доимо оғир бўлгани каби, Тўхтасинов ҳам Алижон ака хусусида куюниб, чуқуз изтиробда сўзлаб берди.


- Ҳозирги Андижон давлат университети стадионида илгари шаҳар биринчилиги ўйинлари ўтказиларди. Марҳум укамиз Алижон Маражабовнинг ҳакамликдаги дастлабки қадамлари мазкур учрашувларда ташланган десам муболаға бўлмайди. Ўша пайтда шаҳар биринчи лига жамоалари тўрт гуруҳдан иборат бўларди. Алижон ҳам “ХБК” номли жамоаси билан турнирда иштирок этган. Ўша вақтда нимадир бўлиб, ҳакам етишмовчилиги бўлганида, Алижонни қўлига хуштакни тутқазиб, ўйинни бошқариши кераклигини айтгандим. Биринчи бўлимни ўтказиб олгач, танаффус пайтида “Бўлди бас. Бошқа ҳакамлик қилмайман” деб туриб олганди. Шунда мен қароримда қатъий туриб, “Кечирасиз, ўйинни охиригача тугатиб қўясиз” дедим. (Бироз ўйланиб) Бу 1988 йилларга тўғри келади. Шундан сўнг эндиликда доимий равишда ҳакамликда бирга фаолият юритамиз дея, етаклаганмиз. Ўзида ҳам кейинчалик қизиқиши ортиб борди. 


Вақти келиб республика тоифасидаги ҳакамга айланди. Олий лигада бош ҳакам сифатида ўйинни бошқарган пайтлари бўлди. Собиқ иттифоқ пайтида иккинчи лига 7-зона дея аталарди. Ўша вақтда ўйинларни бошқариш учун Андижон вилоятидан 12 нафар ҳакам бор эди. Тўртта гуруҳ демакдир. Тошкентдан 18 нафар бўлса, биздан 12та! Бу борада Ўзбекистонда иккинчи ўринда турардик. Наманганликлар вақти келиб битта ҳакамлар гуруҳини ташкил қила олмасди. Биздан кейин фарғоналикликлар турарди. Андижонлик ҳакамлар бир-бирини ҳар томонлама қўллаб-қувватларди. Қаерга бормайлик, бир-биримизни етаклаб борардик. Кўрганлар хавас қиларди. Ҳозиргача шу омил сақланиб қолган. Ҳафтанинг ҳар душанба кунида йиғилиб турамиз. Марҳум укамиз Алижон ҳам биз билан сўнгги вақтларига қадар бирга бўлди. Хатто операциядан сўнг йиғинимизга келиб, юрди. Масофадан бўлса ҳам доимий равишда хабарлашиб турардик. Бешавқат ўлим қадрдонимизни олиб кетди. Илоҳим охиратлари обод бўлсин. Алижон ўзидан яхши ном қолдириб кетди дея оламиз. 

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика