Муҳаммад Салоҳ жароҳатини даволаш учун "Ливерпул"га қайтади
22 янв 17:20
Новости
Муҳаммад Салоҳ жароҳатини даволаш учун "Ливерпул"га қайтади
Футболчи Африка Миллатлар Кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Гана билан ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Бу ҳақда Миср Футбол Ассоциацияси баёнотига таяниб, инглиз клуби расмий сайти хабар бермоқда.
"Терма жамоа тиббиёт ходимлари Муҳаммад Салоҳни қўшимча текширувдан ўтказганидан сўнг "Ливерпул"даги ҳамкасблари билан мулоқот қилишди. Футболчи даволанишини якунлаш учун Кабо-Верде билан ўйиндан кейин Англияга қайтиши бўйича қарор қабул қилинди.
Умид қиламизки, агар Африка Миллатлар Кубогининг ярим финалига чиқасак, у терма жамоага қўшилади", – дейилади мисрликлар хабарида.
Комментарии