Муҳаммад Салоҳ энди ҳар ой "Ливерпуль"да энг яхши футболчи бўладими? ФОТО
05 окт 2017 18:50
Новости
Муҳаммад Салоҳ энди ҳар ой "Ливерпуль"да энг яхши футболчи бўладими? ФОТО
Ушбу футболчи кейинги барча ойларда энг яхши деб топилишини тахмин қилиш мумкин. Сабаби Салоҳ мисрлик, ушбу давлатда интернет фойдаланувчилари исталган сўровномада ўз юртдошларини биринчи ўринга олиб чиқиб қўйиш имкониятига эгалар.
Сўзимизга исбот тариқасида Салоҳ ЕЧЛ 1-турида энг яхши деб топилганини келтиришимиз мумкин. Ваҳоланки бу турда "Ливерпуль" ўз уйида "Севилья" билан дуранг ўйнаганди ва Салоҳ битта гол урганди.
Футболчи бу мавсум августда ҳам, сентябрь ойида ҳам "Ливерпуль"нинг энг яхши футболчиси ва энг чиройли гол муаллифи деб топилди. Албатта сўровнома натижаларига кўра.
Ўтган мавсум "Рома"да ўйнаган Салоҳ март, апрель ва май ойларининг энг яхши футболчиси бўлганди.
Шундай экан ушбу футболчи бор бўлган сўровномада ким ғолиб чиқиши деярли аниқ.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии