RU

Последние новости

09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  1 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  3 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  2 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  19 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  76 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  4 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9

Муҳаммад Назем: "Ўзбекистон финалга чиқишга лойиқ эди" Новости

Муҳаммад Назем: "Ўзбекистон финалга чиқишга лойиқ эди"

Эрон ва Вьетнам учрашувидан сўнг, эронликлар бош мураббийи Муҳаммад Назем иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.
“Энг аввало Эрон терма жамоасини қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. Мусобақа аввалида айтгандим чемпион бўлмоқчимиз деб, финалга чиқдик, бундан хурсандман”, - дейди мураббий.

- Бугун мусобақада Эроннинг энг яхши ўйинини кўрдикми?
- Албатта бугун яхши ўйнадик. Босиқчма босқич ўйинимизни яхшилаб бораяпмиз. Вьетнамга қарши баҳс ҳам шулардан бири бўлди. Бу мусобақа Осиё қитъасида футзал янада ривожанаётганини кўрсатиб берди.

- Эрон терма жамоаси барча ўйинни жуда осонлик билан ғалаба қозонмоқда. Бу футзалчиларга қанчалик ишонч беради?
- Терма жамоа таркибини тузаётган вақтда ҳам тажрибали, ҳам ёш футзалчиларни жалб қилдик. Россия ва Италияга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказдик. Ўйиндаги қийин вазиятларда тажрибали ўйинчилар ёшларга хатоларини кўрсатиб туришди. Бу бизга катта ёрдам бермоқда. Ёшларни чиниқтириш жуда ҳам муҳим. Бразилиядаги мусобақада қатнашдик. У ерда ҳам кучли рақиблар билан ўйинларда ёшлар тажриба тўплашди.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрлар билдира оласиз?
- Мусобақадаги барча жамоаларни кузатиб бордик. Ўзбекистон финалга чиқишга лойиқ жамоа эди. Бу жамоанинг мезбон бўлганлиги учун эмас, унинг ўйинига берилган таъриф. Биз финал ўйинида энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз. Ёқимлиси инсонлар футзал томоша қилишдан ташқари, жамоаларни қўллаб қувватлашмоқда. Баъзи ҳолатларда Эроннинг ўйинларида ҳам бизни қўллаб туришди. Турнир аввалида Ўзбекистон билан финалда учрашамиз дегандик. Умид қиламанки, финал ўйини мусобақанинг энг қизиқарли учрашуви бўлади.

- Ўзбекистоннинг кучи ҳақида нима дейсиз?
- Жамоа финалга чиқди. Демак улар бошқаларга нисбатан кучлироқ. Ўзбекистон кучли жамоа.

- Финалда Эронга нима ғалаба учун ҳалал бериши мумкин: Ўзбекистонлик мухлислар, Ўзбекистон терма жамоаси жамоа ёки Хосе Мария Мендез?
- Жамоанинг ўзи бизга қаршилик қилади. Шу боис бу саволга жамоа деб жавоб бераман.
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика