RU

Последние новости

09:53“Реал Мадрид“ ярим ҳимояни кучайтириш учун учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда  0 09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  0 08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  2 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  4 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  10 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  0 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  56 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  9 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  2 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5

Муҳаммад Назем: "Мундиалда қитъамиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз" Новости

Муҳаммад Назем: "Мундиалда қитъамиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз"

Эрон ва Қирғизистон учрашувидан сўнг, эронликлар бош мураббийи Муҳаммад Назем иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.
“Бугун журналистлар ва мухлисларга катта раҳмат айтаман. Улар билан бирга ажойиб муҳитда тўп тепдик ва ғалабага эришдик. Ажойиб учрашувдан томошабинлар ҳам лаззат олишгани шубҳасиз. Асосий мақсадимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш эди. Бунинг учун ўз мамлакатимиздаги мураббийлар билан бирга ишладик. Ҳақиқий иш мана энди бошланади деб ўйлайман. Биз бор эътиборимизни ярим финал баҳсига қаратганмиз. Қирғизистон терма жамоасини ҳурмат қиламан, бу жуда яхши жамоа эканини айтишим керак. Учта гол урганимиздан сўнг барчамиз бир хил куч сарфлашимиз кераклигини айтдим. Олдимизда янада муҳим ўйин кутиб турибди. Шу боис рақибнинг хатоларидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Мақсадимиз мусобақа чемпони бўлиш. Ярим финалда катта эҳтимол билан Японияга қарши ўйнаймиз. Ўзбекистон терма жамоасини ҳам Жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклайман”, - дейди мураббий.

- Ярим финалдан олдин қандай фикрларингиз бор?
- Мусобақа бошида ҳам айтганман. Ўйиндан ўйинга хатоларимизни камайтириб боришимиз керак. Чемпион бўлишга ҳақлимиз. Мақсадимиз ҳам айнан шу. Япония жуда кучли рақиб, ҳар бир рақибимизни ҳурмат қиламиз.

- Охирги икки Осиё чемпионатида Япония чемпион бўлган. Кейинги баҳсни Японияга қарши ўйнасанглар керак. Тўқнашувда ким фаворит?
- Ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Ўша кун майдонда кам хато қилса ва кўп гол урса ўша жамоа ғолиб бўлади.

- Бундан 10 йилги Эрон ва ҳозирги Эрон. Сизнингча қайси бири кучлироқ?
- Аввалги Эрон терма жамоасига солиштирсак нисбатан ёш ва ўйиндан ўйинга кучайиб боради. Буни мусобақада ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

- Эрон терма жамоаси 1992 йилги Жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни олган. Бу йил ҳам камида бу натижани такрорлаш учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?
- Биз доим режа тузаётганимизда Осиёга эмас Жаҳон чемпионатига қараб тузади. Ишонтириб айтаманки мундиалда қитъамиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг терма жамоамиз сафида Эроннинг барча юлдузлари жамланмаган. Осиёнинг кўплаб клубларида эронлик футзалчиларни кўришингиз мумкин.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика