RU

Последние новости

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Муҳаммад Назем: "Финалда энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик" Новости

Муҳаммад Назем: "Финалда энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик"

Ўзбекистон ва Эрон учрашувидан сўнг, эронликлар бош мураббийи Муҳаммад Назем иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.
- Финал ўйини шундай қийин бўлишини кутганмидингиз?
- Аввало Ўзбекистон футбол Федерациясига ва мусобақани ташкил этишда қатнашган барча барчага раҳмат айтаман. Турнир юқори савияда ўтишида бош қош бўлган ОФКга ҳам миннатдорчилик билдираман. Охирги икки қитъа чемпионатида ғолиб бўла олмагандик. Бунга сабаб сифатида жамоада авлодлар алмашинуви бўлганини айтиш мумкин. Бу йил Федерациянинг қўллаб қувватлаши туфайли ва ўтиш даврини ортда қолдирганимиз туфайли яна Осиё чемпионига айландик. Клуб футзалида Эроннинг “Тасисат Дарёи” клуби Осиё чемпиони бўлди. Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатда Эрон ғолиб бўлди. Ниҳоят биз бугун қитъада тенгсиз бўлдик.

Қитъамизда футзалнинг ривожланишини билардик. Шу боис чемпионлик осонлик билан қўлга киритилмаслигини билардик. Ўзбекистон терма жамоасини фантастик ўйин ва натижа билан табриклайман. Мусобақага келган барча мухлисларга раҳмат айтаман, акаларимиз-укаларимиз, сингилларимизнинг барчасига миннатдорчилик билдираман. Осиё чемпионати ажойиб муҳитда ўтди.

Финалдаги натижа ва ўйин Ўзбекистонда футзал ривожланганини кўрсатиб берди. Биз доим мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишга умид қиламиз.

Бош мураббий билан бирга Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлган Асқар Ҳассанзода ҳам матбуот анжуманида қатнашди.

- Бу мукофотдан сўнг ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз? Бугунги ўйин ҳақида нима дея оласиз?

Асқар Ҳассанзода: - Энг аввало ОФКга ташкилотчилик учун раҳмат айтаман. Чемпионатни ташкил этишда иштирок этган барча ўзбекистонликларга ва Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдираман. Бу йилги мусобақа ҳам 2010 йилдаги каби яхши таассуротлар билан ёдимда қоладиган бўлди. Бу совриндан кўра олтин медал менга кўпроқ ёқмоқда. Ушбу совринда жамоамизнинг барча ўйинчиларининг хиссаси бор. Соврин бутун жамоаники.

- Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Эронга жуда жиддий қаршилик кўрсатди. Нега бошқа жамоалар бундай ўйнай олишмади деб ўйлайсиз?
- Энг аввало иккала жамоанинг ўйин услуби бир-бирига яқинлиги ва Ўзбекистонда футзал ривожланаётгани туфалйи ҳам шундай бўлди. Бундан ташқари жамоада ажойиб мураббий фаолият олиб бормоқда. Мухлисларни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Улар бутун ўйин давомида Ўзбекистонни тинмай қўллаб қувватлаб туришгани ҳам рақибга куч бағишлади. Биз бундай вазиятга Бразилиядаги гран-прида ҳам тушиб қолгандик.

- Эрон терма жамоаси финалда энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз дегандингиз. Бугун шундай ўйнай олдингизми?
- 100 фоиз эмас. Биз бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз.

- Эрон терма жамоаси 11 карра Осиё чемпиони ҳисобланади. Аммо Жаҳон чемпионатида фақат бир марта 4-ўринни олган. Бу йил медал олиш учун имконият қандай деб ўйлайсиз?
- Олти ой олдин режа тузганимизда Жаҳон чемпионатини ҳисобга олиб тузгандик. Мусобақадан олдин кучли беш жамоаси орасига киришимизга ва Колумбияга боришимизга юз фоиз ишонардик. Мундиалда шохсупага кўтарилишини истаймиз. Осиёда “йўқотиб қўйган” нарсамизни қайтариб олдик.
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика