Мудрик: "Мен ҳеч қачон билиб туриб, тақиқланган моддаларни қабул қилмаганман"
17 дек 2024 17:42
Новости
Мудрик: "Мен ҳеч қачон билиб туриб, тақиқланган моддаларни қабул қилмаганман"
"Челси" ярим ҳимоячиси Михаило Мудрик ижтимоий тармоқдаги саҳифасида допинг билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
"Шуни айта оламанки, АФ [Англия Футбол Ассоциацияси — таҳрир.]га тақдим этган намунада тақиқланган модда чиқибди.
Бу мен учун умуман кутилмаган ҳолат бўлди, чунки мен ҳеч қачон билиб туриб, тақиқланган моддаларни қабул қилмаганман, қоидаларни бузмаган ва вазиятга ойдинлик киритиш учун жамоам билан биргаликда ишлаяпман. Ҳеч қандай ёмон иш қилмаганимни биламан ва умид қиламанки, яқин орада майдонга қайтаман. Ҳозирча бундан ортиғини айта олмайман, лекин имкон бўлиши билан бу ишни амалга ошираман".
Турли манбалар Мудрик 4 йилгача бўлган муддатга футболдан четлатилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар бермоқда.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии