RU

Последние новости

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  3 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  3 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  218 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Муборакдаги фотомақолада: Учрашувнинг энг яхши жамоаси навоийлик мухлислар Новости

Муборакдаги фотомақолада: Учрашувнинг энг яхши жамоаси навоийлик мухлислар

Олий лиганинг 10-турида Муборакнинг "Машъал" жамоаси ўз майдонида "Қизилқум" (0:0) билан тўқнаш келди.


Учрашувнинг энг фаол футболчиси сўзсиз "Қизилқум"нинг 12-рақамли ўйинчиси ҳисобланмиш навоийлик мухлислар бўлишди. Шунча йўл босиб Муборакка қадар келган ишқибозлар бутун ўйин давомида суюклиларини қўллаб-қувватлашди. Бу борада уларга катта #respect


Учрашувга тўхталадиган бўлсак, ўйин асосан майдон марказида кечди. Тенг курашлар остида ўтган беллашув якка-курашларга бой бўлди. Бироқ стадионга келган ишқибозлар бундан ортиғини кўришмади, яъни учрашувда гол киритилмади


Футболда ўйин давомида футболчиларга тегишли кўрсатмаларни бош мураббийлар бериб боришади. Лекин Муборакдаги ўйинда меҳмонлар ижрочи директори Ҳамид Актамов бош мураббий сифатида гавдаланди.


Ўйин якунланганидан кейин маҳаллий ишқибозлар очиқчасига "Машъал" футболчиларини яхшигина сўзлар билан "тузлашди". Бироқ Иванов уларга қарата миннатдорчилик тариқасида қарсак чалиб қўйди. Унинг бу ҳаракати таҳсинга лойиқ. Лекин Иванов маҳаллий мухлисларни нима деганини тушунмагани аниқ. Одатда Европада жамоаси ютқазган пайтида ҳам мухлислар ўз суюклиларини фаол қўллаб-қувватлашадида...

  - Ука, сиз "CA"да ишлайсиз-а?
- Ҳа
- Бизнинг ҳам расм сайтда чиқсин, кўрайлик
- Мухлислар илтимоси ерда қолмайди, мана "Машъал"нинг икки нафар ишқибози



"Машъал" менежери Илҳом Қурбонов ҳамда "Қизилқум" бош мураббийи ижрочи директори Ҳамид Актамов ўйиндан сўнг учрашув борасида баҳслашишаётган вазият. Ҳиссиётлар жунбушга келган вақт


Учрашувнинг тўлиқ фотогалереясини қуйида томоша қилишингиз мумкин.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика