RU

Последние новости

12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  1 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  0 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  0 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  5 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  2 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  2 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  6 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  3 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  16 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  8

МТЖнинг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларга тайёргарлик дастури тасдиқланди Новости

МТЖнинг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларга тайёргарлик дастури тасдиқланди

Бош мураббий Самвел Бабаян раҳбарлик қилган йиғилишда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Хитой ва Жанубий Корея билан ўйинларга тайёргарлик дастури тасдиқланди.

Дастурга кўра, миллий терма жамоа аъзолари 17–23 июль кунлари хорижда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Йиғин доирасида 2 та назорат ўйинини ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, йиғинда янги футболчиларни синовдан ўтказиш масаласи устувор вазифа сифатида кун тартибига киритилган.

Миллий терманинг кейинги йиғини августнинг охирги ўн кунлигида бошланади. Терма жамоа аъзолари 20 августдан эътиборан йиғинга киради. 24 ёки 25 августда Тошкентда ўртоқлик учрашувини ташкил қилиш кўзда тутилган. Айни пайтда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Жануби-шарқий Осиё жамоалари билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

31 август куни Вухан шаҳрида Хитой термасига қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ–2018 саралаш ўйинига Ўзбекистон терма жамоаси 28 августда жўнаб кетишни режалаштираяпти. Делегация Хитой билан ўйинни тугатибоқ 1 сентябрь куни кечаси Тошкентга қайтиб келади ва 5 сентябрдаги Жанубий Корея билан ўйинга тайёргарлик кўради.


Рейтинг: -161   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика