RU

Последние новости

20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   4 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  1 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  2 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   12 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  22 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130

МТЖ. Легионерларимиз Тошкентга қачон келишади? Новости

МТЖ. Легионерларимиз Тошкентга қачон келишади?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси 15 ноябрь куни ЖЧ-2018 саралаши доирасида Жанубий Корея меҳмони бўлади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа 10 ноябрь куни Тошкентда Иордания билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадида терма жамоамиз 4 ноябрь куни йиғинни бошлайди.

Ушбу йиғинга легионерларимиз қачон қўшилишлари ҳақида маълумот берамиз.


Игорь Сергеев ва Егор Кримец ("Бейжинг Гоан"), Анзур Исмоилов ("Чанчун Ятаи")
Хитой Суперлигасида 30 октябрь куни мавсумнинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Бу дегани бу мамлакатда ўйнайдиган футболчилар ноябрь ойи бошидаёқ юртимизга етиб келишади ва йиғиннинг бошиданоқ жамоа билан бирга бўлишади.

Азизбек Ҳайдаров ("Ал Шабаб")
БАА про-лигасида ўйнаётган ҳамюртимиз Тошкентга 3 ёки 4 октябрь куни келиши мумкин. Сабаби "Ал Шабаб" 2 ноябрь куни тур ўйинини "Ал Айн"га қарши ўтказади.

Сардор Рашидов ("Ал Жайиш")
Рашидов жамоаси ҳам 2 ноябрь куни Қатар Юлдузлар лигасида ўйин ўтказади. Шу боис Сардор Азизбек Ҳайдаров билан деярли бир вақтда Тошкентга келиши кутилмоқда.

Санжар Турсунов ("Ворскла")
Агар Самвел Бабаян Турсуновни йиғинга чақирса ҳамюртимиз тахминан 6 ноябрь куни Ўзбекистонга келади. Сабаби "Ворскла" 5 ноябрь куни "Карпати"га қарши сафарда ўйин ўтказади.

Александр Гейнрих ("Ордабаси")
Қозоғистонда мавсумнинг сўнгги тур ўйини 29 октябрь куни ўтказилади. Саша 6 ноябрь куни Тошкентга келади.

Одил Аҳмедов ("Краснодар"), Виталий Денисов ("Локомотив"), Вадим Афонин ("Оренбург")
Легионерлар орасида энг кеч келадиганлари Россияда ўйнайдиганлари бўлади. Виталий Денисов ўйнаётган "Локо" 5 ноябрда "Анжи" билан беллашади. 6 ноябрь куни "Краснодар" ўз уйида "Оренбург"ни қабул қилади. Самвел Бабаян агар ҳужжатлари билан муаммолар ҳал қилинса "Оренбург" вакили Вадим Афонинни ҳам терма жамоага чақиришга тайёрлигини маълум қилган.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика