RU

Последние новости

11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  2 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  3 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  3 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  7 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  5 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  3 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14

Мозийга қайтиб... Новости

Мозийга қайтиб...

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби мустақил чемпионатнинг илк йилларида кетма-кет мамлакат чемпионлигини қўлга киритганда, бу ютуқларда жамоа сардори Александр Тихоновнинг ҳиссаси ҳам катта бўлган.

Ёши катта фарғоналик футбол мухлислари бу футболчини яхши эслашади. Қуйида Александр билан 1994 йил бошида ташкил этилган интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Александр Тихонов: “Футболга бир умр боғланганман!”

(“Ўзбекистон футболи” газетасининг 1994 йил 12-январь сонидан олинган).


Александр Тихонов 1965 йил 19 апрелда Термиз шаҳрида туғилган. 1972 йилдан шаҳардаги футбол мактабига қатнади. Жиззахнинг “Звезда", "Соҳибкор" (Халқобод), "Таврия" (Симферополь), "Пахтакор" (Тошкент) жамоаларида тўп сурган. Айни вақтда "Нефтчи" (Фарғона) командасининг сардори. Спорт устаси. Ўзбекистоннинг икки карра чемпиони. Олий маълумотли (ЎзДЖТИни 1990 йил тугатган).

Ҳавас қиладиган футболчиси - Марко ван Бастен (Голландия), жамоаси - “Барселона" (Испания).


Тихоновлар... Бу ном мухлисларга яхши таниш. Улар ўзбек футболига бегона эмас. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Виктор Михайлович Тихонов бундан 30 йиллар муқаддам "Сурхон" жамоасини ташкил этишда камарбаста бўлганди. У бошчилигида "Сурхон" (ўша пайтларда жамоа "Чегарачи", сўнгра "Автомобилист" деб аталган) зафарли йўлларини босиб ўтди. Иқтидорли ёшлар "Пахтакор“да, собиқ СССР чемпионати биринчи лигасида бир неча мавсум қатнашган Жиззахнинг "Бўстон" ("Звезда")ида муваффақиятли тўп сурди. Ҳеч бир мураббийнинг шогирдлари Виктор Михайловичнинг йигитларидек республикамизнинг етакчи жамоаларига таклиф қилинмаган.

В. Тихонов Термиздан сўнг Жиззахда, кейинчалик "Пахтакор"да бош мураббий бўлиб ишлади. У айни дамда Олимпия терма жамоаси ёрдамчи тренеридир.

Халқимизда "от изини.той босади" деган нақл бор. Унинг ўғли Апександр ҳам ота изидан бормоқда. Сашанинг футболга кириб келиши ҳам қизиқ кечган. Мактаб ёшига етган ўглини бирор нарса билан шуғулланишини истаган Виктор. Михайлович иккиланмай, тўғри шаҳардаги футбол мактабига олиб боради. Аммо Сашанинг футболга унча хуши йўқроқ эди. Шундай бўлса-да, кўп қатори ўзи учун шуғулланар, айни дамда ёш техниклар уйига боришни ҳам канда қилмасди.

Вақт мисоли оқар дарё дейдилар. Кўз очиб юмгунча йиллар кетидан йиллар ўтиб, кечагина мураббийлардан тўп тепиш сирларини ўрганган болалар турли жамоаларга тарқаб кетди. Етуклик аттестатини қўлга олган Саша отаси-ю мураббийларининг "хай-хай"лашига қулоқ солмасдан, 1982 йил ёзида ҳужжатларини Тошкент автомобиль йўллари институтига топширди. Талабалик йиллари бошланди. Бироқ у яна бир йилдан сўнг футболга қайтиши-ю, ҳаётини у билан боғлашини хаёлига ҳам келтирмасди.

1983 йили тенгдошлари қатори Саша ҳам ҳарбий хизматга чақирилди ва жанговар қисмга эмас, ўша пайтда ҳарбий клуб ҳисобланган "Звезда" (Жиззах)га юборилди. Икки йил ҳарбий хизматчи сифатида тўп сурди.

"Ҳаётимни футболсиз тасаввур қила олмаслигимни шу ерда ҳис қилдим", - дейди Саша. - Энди футболдан кетмайман дея ўз-ўзимга сўз бердим. Ҳарбий хизмат тугагач албатта, бошқа жамоага кетишни дилимга тугиб қўйдим. Бу орада бошқа жамоалардан "совчи"лар кела бошлади. Демак, ёмон ўйнамаётган эканман. Термизда - футбол мактабида олган сабоғим, дўстларим Асад, Шуҳрат билан тўп талашганим бекорга бўлмаган экан. Мажбурлаб футбол мактабига олиб борган отамга, мураббийларимга раҳматлар айтдим. Умуман олганда биз болакайларнинг мураббий борасида омадимиз чопганди. Мен ҳам А. Мошев гуруҳига тушгандим. Сурхондарёда камол топган машҳур футболчилар - ўсмирлар ўртасида Оврўпо чемпиони, спорт устаси Фарид Клюков, Ринат Файрузов, Шуҳрат Хўжақулов, Алишер Қамбаров, Владимир Максанов, Игорь Пуцков, Олег Морозов, Александр Афанасьев, Альберт Цараев, ака-ука Дўрмоновлар ва Ёралиевларнинг ҳаммаси А. Мошевдан сабоқ олган.

Ҳақиқатдан ҳам ҳарбий хизматдан сўнг, Александр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Евгений Валицкий бошчилик қилаётган "Соҳибкор" жамоасига чақирилади. Олти ой Халқободда тўп сурди.

Яхши футболчи ҳамма жойда қадрли. Айниқса ҳимоячи бўлса. А. Тихонов ҳам ҳимояда пухта ўйнарди. Гоҳида "диспетчер"лик вазифасини ҳам ўрнига қўйиб, бутун жамоани ҳужумга чорларди. Собиқ СССР чемпионати олий лигасига чиқиб-тушиб юрувчи "Таврия"га Сашага ўхшаган ҳам ҳимояни дўндирадиган, ҳам шерикларини ҳужумга даъват этадиган футболчи етишмас эди. "Совчи“лар тезда тил топишишди ва у мавсумни Қримда якунлади.

Бу пайтда Фарғона футболининг янги зарварағи очилганди. Москвадаги тренерлар тайёрлаш олий мактабини тугатиб қайтган Юрий Вазгенович  Саркисян мураббийлик фаолиятини бошлаб юборганди. У "Нефтчи"га бош мураббий этиб тайинланганданоқ маҳаллий ёшларни жамоага жалб этишни йўлга қўйди ва республикадан ташқарида тўп сураетгап ўзбекистонлик ёшларни қайтаришга ҳаракат қилди. Шу тариқа Александр Тихонов 1989 йилги мавсумга тайергарликни Фарғонада "Нефтчи" жамоасида бошлаб юборди.

Жамоа ўша йили ёмон ўйнамади. Минтақада ғолиб чиқиб, ўтиш турнирида иштирок этди. Фақат у ерда омад чопмади. Аниқроғи, ҳамишагидек москвалик ҳакамлар "Нефтчи"ни билиб-билмай "синдирди". Бироқ нима бўлганда ҳам, "Нефтчи"ушбу мавсумда чиройли ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонди. Унга озми-кўпми Саша ҳам ўз улушини қўшди. Тезда асосий таркибдан ўрин олди. Натижада келгуси йили уни олии лигага қайтиш учун таркиби кучли футболчилар билан тўлдирилаётган "Пахтакор"га чақиришди.

"Пахтакор"!.. Сенинг сафингда тўп суриш нафақат юзлаб маҳаллий йигитларнинг (келиб кетувчи мураббийларнинг ярми болаларга эътибор бермасди), шу билан бирга уларнинг мураббийларини ҳам азалий орзуси эди. Ким ҳам ўз шогирдини республика бош жамоасида кўришни истамайди, дейсиз. Исташ ҳам гапми, фахрланишарди.

Александр Тихоновни "Пахтакор"га чақиришганда Саркисян ҳам қувонди. Сўнгра, мабодо Тошкентда иши юришмай қолса, "Нефтчи"да унинг учун ҳамиша ўрин топилишини эслатиб қўйди. Юрий Вазгенович қўлида мавсумга яхши тайёрланган Саша жамоадагилар билан тезда майдонда тил топишиб кетди. Ундан мураббийлар ҳам хурсанд эди. Аммо...

Ҳа, футболчи халқи борки, пешонасига битилган, доимо орқасидан қувиб юрадиган жароҳат Сашани ҳам четлаб ўтмади. "Нефтчи" (Боку) билан бўлган ўйинда қаттиқ жароҳат олди. "Қанча ётаман? Яна футбол ўйнай оламанми?". Хаёлимда дастлаб мана шу ўйлар ўтганди", - дея эслайди у. Тезда оёққа туриши, машгулотларга кириши албатта дўхтирларнинг ҳаракатигд боғлиқ. Бироқ... Шундай вазиятларда инсонларга далда берувчи, кўнглини кўтарувчи, тушкунликдан чиқишга ёрдам берадиган маслакдош жуда-жуда зарур экан. Тақдири азални қарангки, фақат ёрдам қўлинигина чўзувчи эмас, футболга ҳам қайтарувчи одам топилди. Бу - Юрий Вазгенович эди. У мени синиқ оёгим билан Фарғонага олиб кетди, жамоа ҳисобидан даволаттирди.

Футболчи учун футбол ўйнашдан ортиқроқ бахт булмаса керак. Ҳар бир инсоннинг ўз ўрни бор. Қандай касбни танлагандан қатъий назар, маълум жойда, маълум вақтда ўз ўрнини топади. Футболда ҳам худди шундай. Кўпинча мана-ман деган юлдузларнинг бир жамоада муқим тўп сурмаганидан таажжубга тушамиз. Бунинг таажжубланарли жойи йўқ. Чунки ўша футболчи бахтини қаердан изламасин, жамоа қанчалик кучли бўлмасин, ўз ўрнини тополмайди ёки жамоа услуби унга тўгри келмайди. А. Тихонов ҳам ўз услубини айнан "Нефтчи“да топди. У шу ерда маҳоратини оширди, мухлислар орттирди. Миллий терма жамоага таклиф этилди ва унинг барча ўйинларида майдонга тушда.

Терма жамоа ўйинларида у билан бир неча бор газетага интервью олишга уриниб кўрдим. Аммо ҳар сафар "қўйсангизчи, ҳали эрта, чемпионат тугасин-чи, ўшанда кўрамиз, қани, интервью беришга лойиқ меҳнат қилдикми, йўқми", деган жавоб олардим. Яқинда унинг уйига қўнгироқ қилиб, таҳририятга таклиф қилдим.

- Саша, чемпионлик унвони билан табриклайман.

- Раҳмат. Энди ҳар қанча интервью берсак, ярашади. Чунки, мухлислар олдида юзимцз ёруғ.

- Ўтган мавсум жамоа учун қандай из қолдирди?

- Нима десам экан, мана кетма-кет икки марта чемпионликни қўлга киритдик. Аммо бу сафаргиси ҳаммамиз учун ниҳоятда қадрли. Негаки, кўплар ўтган йилги муваффақиятимизга шубҳа билан қарашганди. Бу йил эса шубҳаларга ўрин. қолмади.

- Муваффақиятларнинг сири нимада деб уйлайсиз? 

- Ҳамжиҳатликда. Ўйинчилардан тортиб мураббийлару ҳомийларгача ҳамма- ҳаммамизнинг мақсадимиз битта нарсага - у ҳам бўлса Ўзбекистон чемпиони деган номга эга бўлишга қаратилганди.

- Дастлабки икки чемпионат ўртасидаги фарқ нимада?

- 1992 йилги мавсум арафасидаги рўй берган воқеаларни сира эслагим келмайди. Ҳамма ҳар хил кайфиятда эди. Миллий чемпионатимизга ишончсизлик аломати барчани қамраб олган эди. Мураббийлар, мутахассислар, ҳакамлар, қўйингки, футболчиларнинг ўзи ҳам мавсумни номигагина бошлаган эдилар. Натижа шу билан тугадики, кўп жойларда панд еб қолишди. Бу йилгиси эса бошқачароқ, кўтаринки руҳда ўтди. Айниқса, ўз майдонимиздаги ўйинларнинг ҳаммаси байрамона кайфиятда ўтди.

- Чемпионат давомида эсда қоларли воқеалар кўп бўлгандир?

- Қайси бирини айтай, Гулистондаги дурангимиз нафақат менинг, балки барча жамоадошларимнинг ҳеч қачон эсидан чиқмаса керак. Айнан шу куни биз чемпион деган шарафли номга сазовор бўлдик. Ўз майдонимиздаги кейинги учрашув, бутун Фарғона аҳлининг хурсандчилигини унутиб бўлармикан? Меҳнатларинг туфайли одамлар қалбига, уйига яхши кайфият олиб кираётганингни кўриб, беихтиёр енгил тортасан. Мавсум олдидан Вазирлар Маҳкамасининг тарихий қарори туфайли жамоалар ўзини ўнглаб олди. Чемпионат ҳам бекаму кўст ўтди. Ҳукуматнинг шундаи оғир дамларда футболимиз учун бундай  ғамхўрлик қилиши ҳаммани рухдантириб юборди.

- Кўпчилик мутахассислар "Нефтчи" республикадаги ягона профессионал жамоа дейишмоқда. Сиз бу фикрга қандай қарайсиз ва умуман кимларга нисбатан профессионал дейишади?

- Ўзбекистонда ҳали профессионал клублар умуман йўқ. "Нефтчи" ҳам шулар қатори. Тўғри, бизда олиб борилаетган ишлар, мураббийлар ва футболчиларнинг ўз ишига ёндошиши профессионал футболнинг қандайдир бир кўриниши бўлиши мумкин. Мисол учун бақувват ҳомиймиз бор. Шунингдек, ўйин давомида ҳакамлар ёки рақиблар билан бемақсад тортишиб огоҳлантирилиш ёки майдондан четлатиш ҳоллари бўлса, машғулотларга сабабсиз келинмаса, ёхуд кечикиш ҳоллари рўй берса айбдорга катта микдорда жарима солинади. Бир неча ўйинда заҳирада ўтиришга мажбур бўлади. Мураббийлар бу жиҳатдан     профессионалларча ёндошадилар. Аммо бу - жамоа ёки фалончи профессионал бўлди, мамлакатимизда профессионал футбол мавжуд дегани эмас.

Биринчи лигани қўя турайлик, ҳатто олий лигада кўпчилик жамоаларда ўқув машгулот ўтказиш маркази, қароргоҳ, хатто оддий қўшимча майдон ҳам йўқ. Асосий майдонларнинг кўпчилиги талабга жавоб бермайди. Бунга Бухоро, Қўқон, Нукус шаҳарлари майдонларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

- Сизнингча, профессионал клуб қандай бўлиши керак?

- Профессионалларда ҳар ким ўз вазифасини қилади. Футболчи ўйнайди, мураббий натижага жавоб беради. Жамоа аъзоларининг оилавий шароити, маблағ ва ҳоказоларни мураббий эмас, клуб ҳал этади. Бизда эса ҳаммасига бош мураббий жавоб бериши керак. Энди ўйлаб кўринг, у футболчилар билан машғулот ўтказсинми, ёки уларнинг муаммоларини ҳал этсинми? Биргина "Спартак" (Москва)да 8 маъмур (администратор) ҳизмат қилади. Яқинда Андрей Пятницкий билан суҳбатлашиб қолдим. Хабарингиз бўлса керак, унга Москвадан уй беришган. Андрей уйига жиҳоз олмоқчи бўлиб, Олег Романцевдан рухсат сўраса, Романцев "қизиқмисан, машғулотни ким бажаради, ана маъмурга айт, қайси мамлакатникидан керак бўлса, олиб беради. Ёқса оласан, бўлмаса яна буюртма берасан", дея жавоб берган экан. Профессионал масалага ана шундай ёндошади.

- Ўйин давомида Юрий Вазгенович сизларга кўп танбеҳ беради. Ҳатто, ўрнидан туриб кетиб сўкишгача ҳам боради. Ҳеч ким ундан хафа бўлмайдими?

- Асло. Жамоадаги тартиб-интизомни кўрганлар ҳавас қилишади. Булар ўз- ўзидан бўлгани йўқ. Барчаси Юрий Вазгеновичнинг хизматлари туфайлидир. Саркисян доимо бир гапни уқтиришни қанда қилмайди: "Йигитлар, икки очко ғалаба учун берилади, жамоанинг кучига қараб эмас". Агар рақибимиз кучсизлигига ишониб, ортиқча жон койитмасак, юқорида таъкидлаганингиздек танбеҳ эшитамиз.

- Мана, таътил ҳам тугади. Эндиги режалар қандай?

- МДҲ чемпионлари турнирида қатнашамиз. Шунингдек, янги мавсумгача бир-икки халқаро тижорат турнирларида қатнашишни ҳам режалаштирганмиз.

- Мухлислар отангизни яхши мураббий сифатида билишади. Сиз ҳам...

- Фикрингизга тушундим. Ҳозирча футбол билан қачон хайрлашишни  ўйлаб кўрганим йўқ. Аммо шуниси аниқки, ҳеч қачон футболдан кетмайман. Мураббийлик ҳам менга бегона эмас. Ахир севган касбимни футбол билан бекорга алишмаганман.

- Унда режалар ўнгидан келсин.

- Раҳмат.



Зариф ХИДИРОВ.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика