RU

Последние новости

09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  0 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  0 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  7 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  4 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  5 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  13 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  5 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  31 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  33 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  55 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  261 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2

Моуринью: "Ўшанда Гвардиолага: "Байрам қилма, ҳали ўйин тугамади", дегандим" Новости

Моуринью: "Ўшанда Гвардиолага: "Байрам қилма, ҳали ўйин тугамади", дегандим"

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью 2009/10 йилги мавсум ЕЧЛ ярим финалида Пеп Гвардиола билан бўлган диалогни ёдга олди.

Ярим финалнинг иккинчи ўйинида Моуриньюнинг "Интер"и ярим ҳимоячиси Тиаго Мотта биринчи бўлимда рақиби Сержи Бускетсга қарши қўполлиги учун қизил карточка олганди.

"Бускетс йиқилган пайтида Мотта четлатилган жойдан ҳисобласак, мен ўзимиз ва "Барселона" захира ўриндиғи ўртасида эдим.

Кўз қирим билан "Барселона"дагилар учрашувда ғалаба қилгандек нишонлашаётганини сездим. Гвардиола Златан Ибрагимовични олдига чақириб, тактика ҳақида гапираётганди - яъни, 11га 10 тактикаси.

Гвардиолага шунчаки: "Байрам қилма, ўйин ҳали тугамади", деб айтганман холос.

Бу ҳаётимдаги энг ажойиб ғалабалардан бири эди. Биз 0:1 ҳисобида ютқазмадик, 3:1 ҳисобида ғалабага эришдик. Оддий қилиб айтганда қийин вазиятдан чиқиб кета олгандик", - деди Моуринью.

Иккинчи ўйинда "Интер" 0:1 ҳисобида ютқазди, бироқ икки ўйин натижасига кўра жамоа финалга йўлланма олди ва якунда чемпионликни қўлга киритди.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика