Моуринью Абрахам билан уни "Рома"га ўтишга кўндириш учун алоқага чиқди. Форвард барчасини Европа Суперкубогидан сўнг ҳал қилади
11 авг 2021 16:04
Новости
Моуринью Абрахам билан уни "Рома"га ўтишга кўндириш учун алоқага чиқди. Форвард барчасини Европа Суперкубогидан сўнг ҳал қилади
"Челси" ҳужумчиси Тэмми Абрахам фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин.
Клублар трансфер борасида келишувга эришишди, аммо ўйинчи ўйлаб олиш учун вақт олди. Англиялик билан "Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью алоқага чиқди ва уни трансферга кўндиришга ҳаракат қилди.
Абрахам "Рома"нинг қизиқишини ҳурмат қилади, уни Моуриньюнинг битимга аралашуви ҳайратда қолдирди. Форвард "Рома"га барчасини бугун "Вильярреал"га қарши Европа Суперкубогидан сўнг ҳал қилишини хабар қилди.
Тэмми Лондонда қолмоқчи, шу сабаб унга "Арсенал"га ўтиш варианти қизиқ. Аммо, "канонирлар" дастлаб Александр Ляказеттни сотишлари керак.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии