Моуринью 26 та совринни қандай қўлга киритгани сирини очди
25 июн 2022 21:32
Новости
Моуринью 26 та совринни қандай қўлга киритгани сирини очди
Португалиялик мутахассис ўзининг мураббийлик қобилияти ҳақида гапирди.
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью бирор жамоага қўшилганидан сўнг қисқа вақт ичида қандай қилиб чемпионликни қўлга киритишини тушунтиришга ҳаракат қилди.
"Менимча, бу жамоани тушунишга ҳаракат қилганим учун бўлса керак. Мен ўқиганман. Фарқлардан максимал даражада фойдаланишга, ўз ғояларимни амалга оширишга ҳаракат қиламан, лекин шу билан бирга, маҳаллий маданиятни, шунингдек, ўйинга бўлган маҳаллий ёндашувни ҳурмат қиламан", – деди Моуринью.
Португалиялик ҳисобида 26 та соврин бор. Ўтган мавсумда у "Рома" билан биргаликда Конференция Лигасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлди. Римликлар турнир финалида "Фейеноорд"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии