Моуриньо: "Сафарда 4:1 ҳисобидаги ғалаба - жуда яхши натижа"
19 фев 2021 08:59
Новости
Моуриньо: "Сафарда 4:1 ҳисобидаги ғалаба - жуда яхши натижа"
"Биз аниқ мақсад асосида ўйнашимиз лозим эди ва бу амалга ошди. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 3:0 дан ҳам яхшироқ бўлиши керак эди.
Иккинчи таймда хатога йўл қўйдик ва "Вольфсберг"да имконият пайдо бўлди. "Эвертон"га қарши ўйин (4:5) ҳолатлари кузатила бошлади. Ўйинни назорат қилаётган пайт хатога йўл қўйсанг, бу рақибга имконият беради ва ўйин ўзгариб кетиши мумкин. Бизда барчаси амалга ошди. Аммо ҳисоб 2:3 бўлиб қолиши ҳам мумкин эди.
Биз ишончли тарзда ўйинни назорат қилдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Ўйлайманки, сўнгги гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Сафарда 4:1 ҳисобидаги ғалаба - жуда яхши натижа.
Ғалабани фантастик деб ҳисобламайман. Шунчаки яхши, ёқимли ҳислар. Уйга қайтаётганда, эртанги машғулотлар вақтидаги кайфият мағлубият ҳолатида бўлмайди.
Бир неча футболчиларимизга дам бера олдик. Масалан Сон фақатгина 45 дақиқа ҳаракат қилди", - деди Моуриньо.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии