RU

Последние новости

20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  1 20:21U-23 Осиё Кубоги. Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23 0:0 (матнли трансляция)  72 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  5 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  0 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  8 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  4

Моуриньо сабаб "Челси"дан кетган 10 нафар юлдуз Новости

Моуриньо сабаб "Челси"дан кетган 10 нафар юлдуз

Ушбу футболчилар катта эҳтимол билан Моуриньонинг истеъфосидан афсусда эмаслар.

Петр Чех. Моуриньо Чехнинг кетишини унча истамаган. Бироқ, Тибо Куртуа сабаб чехиялик посбон жамоада қолишни истамаган. Шунингдек, суратда Ева Карнейро ҳам бор...


Давид Луис. Бразилиялик ҳимоячининг Моур билан "юлдузи юлдузига тўғри келмаган". Бу орада эса ПСЖдан ҳимоячи учун 50 миллионлик таклиф чиққан.


Фелипе Луис. "Атлетико"даги ёрқин ўйинлари сабаб ҳарид қилинган футболчи бир йилдан сўнг яна собиқ жамоасига қайтиб кетган



Райан Бертран. 7 маротаба бошқа жамоага ижарага берилган "Челси" тарбияланувчиси Моуриньога маъқул келмаган ва "Саутгемптон"га сотиб юборилган.



Кевин де Брюйне. Моурнинг катта хатоларидан бири. "Вольфсбург"га 16,5 миллион фунтга сотиб юборилган футболчи Бундеслиганинг энг яхши футболчиларидан бирига айланади. Сўнгра "Манчестер Сити" бельгиялик футболчини 55 миллион фунт эвазига ҳарид қилган. (Де Брюйненинг олдидаги футболчи эса Демба Ба турибди, у ҳам жамоадан ўрин ола билмаган).



Хуан Мата. Моуриньо келгунича испаниялик футболчи кетма-кет икки мавсум "Челси"нинг энг яхши футболчиси бўлганди. Португалиялик мураббий уни "Манчестер Юнайтед"га сотиб юборган.



Муҳаммад Салаҳ. Ушбу футболчи ҳам Моуриньо қўл остида ўзини кўрсата олмаган.



Андре Шюррле. Умуман олганда ёмон футболчи эмас. Моуриньо "Челси"га қайтганида биринчилардан бўлиб айнан Шюррлени ҳарид қилганди. Аммо, лекин, бироқ...



Хуан Куадрадо. Колумбиялик футболчига "Челси"да деярли имкон берилмаган...



Ромелу Лукаку. Бельгиялик футболчи ҳозирги кунда "Эвертон"нинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. Бироқ, нимагадир португалиялик мураббий ушбу футболчига ҳар доим ҳам имкон беравермаганди.

sports.ru сайти асосида тайёрланди

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика