Моуриньо Кейннинг жароҳати борасидаги саволга ўз услубида жавоб қайтарди
27 окт 2017 20:59
Новости
Моуриньо Кейннинг жароҳати борасидаги саволга ўз услубида жавоб қайтарди
Эртага Англия Премьер-лигасида 10-тур беллашувларига старт берилади.
Тур марказий ўйин билан бошланади. "Олд Траффорд"да "Тоттенхэм" меҳмон бўлади. Бугун учрашувдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "қизил иблислар" устози Жозе Моуриньо жароҳат сабаб беллашувни ўтказиб юборадиган "шпорлар" ҳужумчиси Харри Кейн ҳақидаги саволга ўз услубида жавоб қайтарди.
"Мен жароҳат олган футболчилар ҳақида гапирмайман. Бизда Златан, Погба, Феллайни, Рохо ва Кэррик йўқ. Шундай экан, менга Харри Кейн ҳақида гапирманг", - деди Моуриньо.
Похожие новости
14:27
⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди 44
Комментарии