Моуриньо: “Бундеслига профессионал тарзда ишлади, биз эса йўқ”
27 мая 2020 20:25
Новости
Моуриньо: “Бундеслига профессионал тарзда ишлади, биз эса йўқ”
“Тоттенхэм” устози Жозе Моуриньо рестарт олган Германия чемпионати ҳақида гапирди.
“Рости, Бундеслига бошлангандан сўнг, португалияликлар ва испанияликлар чемпионатларнинг қайта бошланиш санасини эълон қилишди. Ўйлашимча, ҳозир биз учун энг оғир палла, боиси, ўйнашни хоҳлаймиз. Бошқа мамлакатлар футбол ўйнаётганини кузатиш оғир, биз эса бунга эриша олмаяпмиз.
Немислар профессионал тарзда ёндошишди ва шу туфайли дунёга улар ёқтирган нарсани улашмоқда, биз эса йўқ. Албатта, ҳукуматнинг қарорини ҳурмат қиламиз, уларга ҳамда Премьер-лигага ишонамиз. Биз шунчаки қарорни кутишимиз зарур, улар бизга вақти келди деб айтганидан кейин эса биз бажонидил ишга киришамиз”, дейди португалиялик.
Похожие новости
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии