Моуриньо бошқачароқ тактик услубга ўтишни истаган
07 сен 2018 21:15
Новости
Моуриньо бошқачароқ тактик услубга ўтишни истаган
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзги трансферлар ойнаси вақтида ҳимоячилар сотиб олишни истагани барчага аён.
"Evening Standard" хабарига кўра, Моуриньо "Лестер" ва "Тоттенхэм" футболчилари Харри Магуайр ва Тоби Алдервейрлд билан шартнома имзоланишини истаган. Шу орқали у "Юнайтед"га ҳужумкорроқ ўйин берадиган 3-5-2 тактик услубига ўтмоқчи бўлган. Қанотдаги икки ҳимоячилар эса ярим ҳимоячи вазифасини бажаришини режалаштирган.
Аммо, "Юнайтед" раҳбарлари ёзда топ-ҳимоячи сотиб олишни уддаламади. Жозе эса "Тоттенхэм" билан учрашувда Андер Эррерадан марказий ҳимоячи сифатида фойдаланганди.
Похожие новости
01:21
МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий" 0
Комментарии