Морибанинг отаси: "Илайш "Барселона" сабаб катта маблағни рад этган"
16 апр 2021 15:41
Новости
Морибанинг отаси: "Илайш "Барселона" сабаб катта маблағни рад этган"
"Кўк-анорранглилар" тарбияланувчиси ўз клубига содиқ қолди.
"Барселона" ярим ҳимоячиси Илайши Морибанинг отаси Мамаду Мориба ўғлига қандай таклифлар тушганини айтди.
"Биз катта пулларни рад этдик, сабаби Илайш "Барселона"да ўйнашни хоҳлади. Агар "Барселона" билан солиштирсак, бизда "Челси", "Манчестер Сити" ва "Ювентус"дан қиммат таклифлар бор эди.
Мен Манчестер сафарини бекор қилдим, сабаби "Барса" унга ишонди", - дейди катта Мориба.
Илайш жорий мавсум "Барселона"нинг биринчи жамоасида дебют қилди. 18 ёшли хавбек Ла Лига доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди.
Похожие новости
23:06
УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди 1
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии