Монтоливо: "Милан" чемпионликка даъвогар эмас"
10 дек 2023 14:33
Новости
Монтоливо: "Милан" чемпионликка даъвогар эмас"
"Милан"нинг собиқ футболчиси Риккардо Монтоливо миланликларнинг "Аталанта"дан учраган мағлубиятига фикрларини билдирди.
Гарчи мавсумнинг биринчи ярми ўтиб бўлмаганига қарамасдан собиқ футболчи "Милан"ни чемпионлик учун даъвогарликдан чиқарди.
"Милан" энди чемпионликка даъвогар эмас. Жамоада бунга етарли потенциал кўрмаяпман. "Наполи"даги чемпионлик учун имкониятлар юқорироқ деб ҳисоблагандим, бироқ хато қилган эканман. "Интер"да эса адашмаганман, айни дамда улар етакчи бўлиб турибди", - деди Монтоливо.
"Милан" навбатдаги турда "Монца"га қарши баҳс олиб боради.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии