RU

Последние новости

23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  18 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  16 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  41 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  95 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0

⚡️ “Монца” варианти ... Новости

⚡️ “Монца” варианти ...

“Рома” форварди Элдор Шомуродов римликларни тарк этишга яқин турибди.

Албатта, “бўрилар” ўзбекистонлик футболчини "Женоа"дан катта умидлар билан харид қилиб, у билан 2026 йил ёзигача шартнома имзолади. Бироқ, Элдор Жозе Моуриньюнинг етарлича ишончини қозона олмади. Балки орада қандайдир гап-сўз ўтган ёки бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин, буниси бизга қоронғу.

Ҳозирда унинг трансфер нархи 8 млн еврони (Transfermarkt бўйича) ташкил қилмоқда. Охирги хабарларга кўра, 27 ёшли футболчига “Торино” (ўтган мавсум А Серияда 10-ўрин), “Болонья” (13) ҳамда ўзи учун қадрдон бўлган Генуядаги бошқа бир клуб “Сампдория” (15) қизиқиш билдирмоқда.

Олдинроқ эса Туркия гранди “Галатасарой” (Суперлига ўтган мавсумида 13-ўрин) Шомуродовни трансфер қилмоқчилиги хабар қилинганди.

Аммо топ-5 лигаларида гол урган илк ўзбекистонликка “Монца” варианти қулайроқ кўринмоқда.

Клуб раҳбари “Милан” собиқ хўжайини Сильвио Берлускони ҳисобланади. Берлускони “Монца”ни 2018 йил қабул қилди ва 4 мавсум ичида 3-дивизиондан тарихда илк бор юқори элитага олиб чиқди. Инвестор бу билан чекланмоқчи эмас ва эндиги мақсад “оқ-қизиллар”ни ЕЧЛга олиб чиқиш бўлмоқда. Дарвоқе, “Милан”да Берлускони билан ажойиб дуэт ҳосил қилган Адриано Галлиани айни вақт клуб спорт директори ҳисобланади. Хуллас, режалар юқори!

Клуб янги мавсум олдидан ўз сафига “Ювентус”дан Филиппо Раноккья, “Интер”дан Андреа Раноккья ва Стефано Сенси, “Аталанта”дан Маттео Пессина, “Кальяри” етакчиси Андреа Карбони, “Верона” тўпурари Жанлука Капрари ҳамда бошқа бир қатор футболчиларни жалб қилди. Шунингдек, “Кальяри”га ижарага берилган тажрибали кипер Алессио Краньо ҳам ортга қайтди.

Ҳозирда монцаликларнинг олдинги чизиғида қуйидаги ҳужумчилар бор:

Дани Мотта (24 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 32 баҳсда 12+3 кўрсаткич;

Жанлука Капрари (28 ёш) – А Серия ўтган мавсумида 35 баҳсда 12+7 кўрсаткич;

Кристиан Гюткьер (32 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 37 баҳсда 14+1 кўрсаткич;

Мирко Марич (27 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 36 баҳсда 11+5 кўрсаткич (“Кратоне”дан ижарадан қайтган);

Патрик Чурриа (27 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 38 баҳсда 5+4 кўрсаткич;

Сэмюэль Виньято (18 ёш) – Б Серия ўтган мавсумида 13 баҳсда 1 гол (вингер сифатида ҳам ўйнайди).

Жованни Строппа бош мураббийлигидаги жамоа ўтган мавсумни асосан "3-5-2" ҳамда "4-3-3" схемаларида ўтказди. Шомуродов вингер сифатида иккала қанотда ҳам ўйнай олишини ҳисобга олсак, Строппа Элдорни ҳам марказда, ҳам қанотда ўйнатиши мумкин. У ўтган мавсум римликлар сафида юқори дивизионда 28 учрашувда (23 тасида захирадан тушган) 3+4 натижага эришди. Юқоридаги ўйинчилар орасида унга асосий рақобатни Мотта, Капрари, Марич ҳамда Гюткьердан бири туғдириши мумкин. Балки, Гюткьернинг ёши ҳисобга олинса, у бу рўйхатдан чиқар. 

“Монца” ҳужумкорлиги туфайли ўтган мавсум Б Серияда энг кўп гол урган жамоалар орасида “Беневенто”дан (62 та) кейин иккинчи бўлди. Ўтиш баҳсларида эса улар 4 учрашувда 10 та гол уришди. Охирги ўртоқлик ўйинларида натижалар ҳам ёмон эмас:

“Монца” – “Лугано” 4:0

“Монца” – “Пьяченца” 4:1

“Монца” – “Ренате” 4:0

Хулоса ўрнида, Шомуродовнинг вакиллари "Рома"дан кўра ҳужумкорликни кўпроқ хуш кўрувчи “Монца”га таклиф билан чиқса ёмон бўлмасди. Дебютант жорий мавсумнинг ўзидаёқ еврокубокларга йўл олмоқчи, форварднинг трансфер нархи юқорилигини ҳисобга олсак, клуб уни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара олишни ўйлаб кўрар балки)

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика