RU

Последние новости

09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  1 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  3 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  4 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  5 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  34 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  16 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  24 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  99

МММ — Мендан "Милан"га мактуб... Новости

МММ — Мендан "Милан"га мактуб...

Теги :  Милан
Қайтиш вақти етди

Сенинг қайтишингни қанчалар кутдим-а! Кутиш ҳам айрилиқнинг эгизаги экан. 

Мавсум аввалида сенинг қайтишингга кўп умид боғлагандим. Зеро, ҳаммасига амалга оширган харидларинг сабаб бўлди. Мана бир неча ўйиндирки, умидимнинг рўёбини кўраётгандек эдим (ҳали ҳам шундай). Аммо кеча сенинг сўнгги йиллардаги ҳолатингга тушиб бораётгандек тасаввур уйғотаётган Арсен бобонинг "Арсенали"га ютқазиб қўйдинг! Майли, олдинда жавоб учрашуви бор дерсан. Тўғри, бир неча йил аввал "Депортиво"ни қандай аҳволга солганинг ҳамон кўз олдимда! Жавоб ўйинида ҳам ўша ҳолат қайтарилишидан умидворман.



Гаттузо, Истанбулдаги финал эсингда бўлса керак-а!? Ўша кеча ютқазган бўлсанг ҳам футбол билан қоришган ҳаётимга унутилмас хотирани жойлаган эдинг. Ҳамон ўша хотира билан яшаяпман. Бўлди, бас, етар! Сенинг қайтадиган пайтинг келди! "Реал" ва "Барса" мухлисларини керагидан ортиқ хурсанд қилди. Энди, сенинг навбатинг! Етар, уларга шунча имкон бердинг! Вақтинг етди. Гаттузо майдонда шердек эдинг, "Милан"ни ҳам энди шерга айлантир. Женнаро, атрофга қара Гвардиола ва Зидан Европа футболини нималар қилиб ташламоқда. Бир вақтлар Карло ота билан Европа футболининг қироллари бўлганинг ёдингда бўлса керак. Ёдингда бўлса, нима қилишни биласан-а!? Сендан умидим катта.



Кутроне сенга гапираман, Сусо сен ҳам эшит! Кутроне Олтин тўпнинг сўнгги ерлик эгаси Какани танисанг керак-а? Агар уни билмасанг, билиб қўй! Кака Месси ва Роналдуни 10 йил олдин Олтин тўпдан мосуво қила олган "Милан"нинг шаҳзодаси эди. Сенинг вақтинг келди. Сен ҳам Кака 10 йил олдин қилган ишни амалга оширишинг шарт. Мухлислар қачон яна янги ерлик келиб, ўзга сайёраликлар жангига барҳам беришини интизор бўлиб кутмоқда.



Донарумма мавсум бошида "Долларрумма" бўлишдан воз кечганингда, сенга бўлган ҳурматим ошди. Энди адашинг Жижи Буффон cингари жамоанинг ҳақиқий ярмига айлан! Жамоага устун бўл! Жамоага суянч бўл!



Гапирсам гап кўп, тугамайди. Мактубимнинг сўнгги сўзлари Хоқон, сенга! Хоқон номингга муносиб бўладиган вақт аллақачон келган! Хоқон Чалханўғлу, сен бу мактубимни "Арсенал" билан жавоб ўйинидан аввал шерикларинга ўқиб бер! Зеро, турк билан ўзбек гаплашганда таржимонга ҳожат бўлмаслигини жамоадошларинг ҳам билсин! Қайтиш вақти етди...



Азиз мухлис, сиз ҳам унинг қайтишини соғиндингизми?

Автор :
Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика