"Mixed zone". Расул Йўлдошев: "Пахтакор"да Арвеладзенинг услуби сақланиб қолган"
30 июн 2022 13:59
Новости
"Mixed zone". Расул Йўлдошев: "Пахтакор"да Арвеладзенинг услуби сақланиб қолган"
Учрашувдан кейин "қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Расул Йўлдошевнинг фикрларига қулоқ тутдик.
"Пахтакор" билан меҳмонда ўйнаяпмиз. Табиийки, осон бўлмаслиги аниқ эди. Бор кучимиз билан ғалаба учун ҳаракат қилдик. Бошқа йўлимиз ҳам йўқ эди. Анчадан бери фақат дуранг ва мағлубият бўлаётганди. Шукр, танаффусга 3 очко ва яхши кайфият билан кетяпмиз",- дейди Расул Йўлдошев.
— Охирги йилларда "Пахтакор" билан ўйинлар голларга бой бўлмоқда. Бу ҳар 2 жамоа фақат ғалаба учун майдонга чиқиши билан боғлиқми?
— Ҳа, биз дербиларга алоҳида кайфият билан тайёрланамиз. Голларнинг кўп бўлишини иккала жамоа ҳам очиқ футбол кўрсатиши билан изоҳлаш мумкин.
— Шотанинг "Пахтакор"ига қарши ўйнагансиз. Ундан кейин Хюистра ишлади. Олдинги даврларни кўрган футболчи сифатида айтинг, бугунги "Пахтакор" улардан кучсизми?
— Йўқ, кучсиз эмас, таркиб анча ёшарган дейлик. Лекин Арвеладзенинг услуби ҳалига сақланиб қолган.
Комментарии