RU

Последние новости

17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  0 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  9

Михаил Лаудруп: "Сория кутилмаганда жароҳат олди ва Тошкентга келмади" Новости

Михаил Лаудруп: "Сория кутилмаганда жароҳат олди ва Тошкентга келмади"

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Лаҳвия" ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Михаил Лаудруп иштирок этди.
Мураббийга ярим ҳимоячи Владимир Вайсс ҳамроҳлик қилди.

"Қизиқарли ва қийин ўйин кутаяпмиз. "Бунёдкор"нинг 3та ўйинини кўриб чиқдик. Рақибни яхши ўргандик. Эртага яхши ўйин бўлса керак. Эртанги ўйин биз учун ҳам Қатар учун ҳам жуда муҳим", - деб гап бошлади Лаудруп.

Владимир Вайс: "Осиё чемпионлар лигаси қийин мусобқада ҳисобланади. Ушбу турнирнинг даражаси жуда юқори. Жамоамиз бош мураббийини гапига тўлиқ қўшиламан. "Бунёдкор" ҳам анча кучли жамоа. Эртага чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонамиз деб умид қиламан".

- Эртага жамоаингиз "Бунёдкор"ни мағлуб этиш учун ҳужумкор ўйин намойиш эта оладими?

- Олдинда 4та ўйин бор. Ҳар бир ўйинда ғалабага эришишга уринамиз.

- Қатар чемпионатидаги охирги ўйинда Себастьян Сорияни 20-дақиқада алмаштирдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?
- Афсуски ҳужумчи ўша ўйинда жароҳат олди ва маълум муддатга сафдан чиқди. У Тошкентга келгани йўқ.

- "Лаҳвия"нинг асосий мақсади нима: ОЧЛда гуруҳдан чиқишми ёки Қатар чемпиони бўлишми?

- Мен Қатарда чемпион бўлишни истардим. Сабаби соврин ютамиз ва кейинги йил ОЧЛда ўйнаймиз.

- Сиз ўз вақтида Россияда "Спартак"да ишлагансиз. Россия ва Ўзбек футболини таққослаб кўрдингизми?
- "Бунёдкор" ва "Спартак"ни солиштириш мумкин. Иккала жамоа ҳам кучли футбол намойиш этади.

- Сиз ўтган йил ёзда "Лаҳвия" билан бир йиллик шартнома тузгансиз. Уни узайтирасизми?

- Ёзда расман клуб билан шартномам тугайди. Бу масалани май ойида кўриб чиқамиз.

- Бугун юртимизга ташриф буюрдинглар ва ўйиндан сўнг тезда яна қайтиб кетасизлар. Бу нарса жамоага қўшимча босим юкламайдими?
Владимир Вайсс:
- Бу нарса муҳим аҳамиятга эга дея олмайман. Ҳеч қандай қўшимча босим ҳис қилмаяпман. Ҳаммаси жойида.


Шаҳбоз Беғамов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика