RU

Последние новости

19:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  3 19:04"Реал" — "Барселона". "Эл Класико" учун таркиблар маълум  15 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  98 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12

Миср U23 устози: "Биз Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпиадага чиқишига ишонамиз" Новости

Миср U23 устози: "Биз Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпиадага чиқишига ишонамиз"

Ўзбекистон U23 ҳамда Миср U23 ўртасидаги ўртоқлик баҳсидан (1:2) сўнг мисрликлар устози Рожерио Микале матбуот анжуманида иштирок этди.

Рожерио Микале: "Бугунги баҳс курашларга бой бўлди. Жамоам ўйинидан мамнунман. Рақиб яхши ҳаракат қилди. Бироқ Миср ғалаба учун кўпроқ ҳаракат қилди."

Билол Мазҳер: "Мураббий ҳаммасини айтиб ўтди, бизда яхши имкониятлар бўлди. Рақибимизда ҳам вазиятлар юзага келди, аммо имкониятлардан биз кўпроқ фойдалана олдик. Қизил карточка ўйинга таъсир қилди. Шундан сўнг янада яхши ўйнаб, ўзимиз учун керак бўлган натижани қўлга киритдик".


- Ўзбекистон U23 терма жамоасининг кучли ва кучсиз томонларини айтиб бера оласизми?

- Ўзбекистон тезкор жамоа, қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилади, баҳсни назорат қилиб ўйнайди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши. Ҳар бир жамоада камчиликлар бор, аммо улар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Яхши ўйин намойиш қилдик деб ўйлайман.

- Ушбу баҳсда ишлаган ҳакамга икки жамоа устозлари ҳам эътироз билдиришди. Унга беш баллик тизимда неча баҳо берган бўлардингиз?

- Ҳакамлик ҳақида гапиришни ёмон кўраман. Тўғри, Ўзбекистон олган қизил карточка уларнинг ўйинига таъсир қилди. Аммо ҳакамлар ҳам одам, улар ҳам хато қилади.

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Олимпиада тўқнаш келишни хоҳлаган бўлармидингиз?

- Шундай бўлишига умид қиламан. Биз Ўзбекистон терма жамоасига ишонамиз.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика