RU

Последние новости

20:17"Барселона" Ямал бўйича қарор қабул қилди  0 20:15"Динамо" - "Машъал" 0:0 (Матнли трансляция)  2 20:05Суперлига. "Андижон" – "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  34 19:53Луис Качоррининг дубли «Бунёдкор»га ғалаба тақдим этди  11 19:49АПЛ. "Манчестер Сити" - "Брайтон" 1:1 (матнли трансляция)  14 17:54Жим Рэтклифф: "Агар муваффақиятсизликка учрасам, "МЮ"дан кетаман"  4 17:50Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун қайдномаси маълум  12 16:55Хамес Родригес Аргентина 2024 йилги Америка Кубоги финалида ҳакамлар ёрдами билан ғалаба қозонди деб ҳисоблайди  15 16:34Ван Бастен Альвареснинг пенальтиси ҳақида: "У тўпга бир марта тегди. УЕФА ўзгартиришлар киритиши шарт"  19 15:12Испанияга қарши баҳс учун Нидерландия терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  2 15:08Шаҳбоз Жўрабеков: "Турнир жадвалига 4-5 турдан сўнг қараш керак. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди"  3 14:42Гави Альвареснинг ҳисобга олинмаган пенальтиси ҳақида: "Мен қайта тепишга имкон берардим, аммо ҳакамлар ҳал қилгани маъқул"  13 13:49Душан Мийич: "Бу ўйинни унутишимиз керак. Танаффусда хатоларимизни таҳлил қиламиз"  0 13:46Шаҳзода Уильям: "Ўз ватанингда севимли инглиз жамоанг ўйинларини кўра олмаслик асабийлаштиради"  5 12:29Таҳлил. Курсиси қимирлаган Левченко учун "Насаф" билан ўйин охирги имконият. "Нефтчи"да вазият қандай?  15

Миш-мишларни рад этган "Локо" Новости

Миш-мишларни рад этган "Локо"

"Локомотив" янги мавсумда нафақат Суперлигада, балки ОЧЛда ҳам рақобатбардош жамоага айланиши мумкин.

Ҳар ҳолда "темирйўлчилар"нинг бу галги иштирокидан кўпчиликнинг умиди катта. Ўтган мавсумдаги муваффақиятсиз иштирокдан кейин мураббийлар штаби тегишли хулосаларни чиқаришганига ишонгимиз келади.

Таркиб ва рақобат
"Локомотив"нинг бу йилги энг катта ютуғи аввало жамоа ўзаги сақлаб қолинди. Ўтган йили гуруҳдан чиқолмаганига асосий сабаблардан бири сифатида айнан етакчилар жамоани тарк этганини айтиб ўтиш мумкин эди. Бу сафар эса бу ҳолат кузатилмади. Аксинча, таркиб янада кучайтирилди. Ҳар ҳолда жамоадаги ички рақобат кескин ошгани ҳақиқат.

Яна бир муҳим жиҳатларидан бири шуки, бу сафар жамоа легионер танлашда обдон ўйлади. Ўтган йилларда бўлгани каби шунчаки номига легионер олиб келинмаган. Тўғри, ҳозирча легионерларнинг ўйинига баҳо бериб бўлмайди ва улар ҳақида гапиришга эрта. Лекин шунга қарамай, бу сафарги олиб келинган легионерларнинг баъзилари ўзимизда синовдан ўтган бўлса, қолганлари бошқа жамоаларда илиқ таассурот қолдиришган.

Кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган ва трансфер бозоридаги энг кутилмаган харид сифатида сўзсиз Сардор Рашидовни "Локомотив"га ўтганини айтиш мумкин. Бу трансфер албатта жамоа учун фойдали бўлди. Бу харид нафақат жамоадаги рақобатни ёки таркибни кучайтиришга, балки клуб имижини оширишда ҳам яхшигина хизмати қилади.
Муҳими, мураббий ундан керакли пайтда жамоа фойдасига ишлата олишида гап катта.

Сардор Рашидов нафақат жамоадаги рақобатни ёки таркибни кучайтиришга, балки клуб имижини оширишда ҳам яхшигина хизмати қилади.

"Локомотив"нинг ҳар бир чизиғида яхшигина рақобат вужудга келган. Фақатгина марказий ҳимоя чизиғи вакиллари нисбатан камроқдек туюлмоқда. Лекин кечаги матбуот анжуманида Мирко Йеличич жамоанинг мудофаа чизиғидан кўнгли тўқлигини таъкидлади. Махарадзе гарчи таянч ярим ҳимоячиси бўлсада, мураббий уни икки мавсумдан буён марказий ҳимояда ўйнатиб келди. АГМКдан таклиф этилган Игорь Йелични ҳам марказий ҳимоя ҳамда таянч нуқтасида ўйнатишни режалаштирганини айтиб ўтди. Демак "Локо"нинг ҳимоя қўрғони Ислом Тўхтахўжаевга баъзида Махарадзе, баъзан эса Йелич ҳамрохлик қилади.
Қанот ҳимоячилари Муҳаммадиев ҳамда Зотеевни исталган вақтда Салим Мустафоев алмаштириши мумкин. Мустафоев "Локомотив" қанот ҳимоясининг универсал захираси бўлади.

Марказдаги рақобат ҳам анчагина "қайноқ". Махарадзе ҳамда Йелични асосан ҳимоядаги ишлар билан банд бўлишларини инобатга олсак, таянч зонасида Садриддин Абдуллаев ва Икром Алибоевни асосий номзод сифатида кўрсатиш мумкин. Абдуллаев кўпроқ ҳимоявий услубда ўйнайди. Алибоев эса нисбатан ҳужумкорликка мойил футболчи. Бу чизиқдаги рақобатда барибир Махарадзе ва Йелич исталган пайтда қўшилиб қолиши мумкин. "Локо"да янги мавсумда ҳужумкор вингерлар кўпайганини инобатга оладиган бўлсак, Сардор Мирзаев ҳам марказга кўчиб ўйнаш эҳтимоли юқори. Чунки қанотлардаги танлов янада ошди. Сардор Мирзаев учун эса марказда, яъни ҳужумчи ортида ўйнаш бегона нуқта эмас. Бу позицияда Мирзаев ўтган мавсумда ҳам ҳаракат қилган. Ҳужумкор вингерларнинг кўпайиши ва бу позициядаги рақобатни кучайгани Мирзаевни марказга кўчирадиган бўлса, Шоаҳмедовга қўшимча рақобатни тақдим этади. Бразилиялик Нивалдони мураббий айнан қайси нуқтада ўйнатиши ҳозирча номаълум. Нивалдо ҳужумкор футболчи. Уни ҳужумнинг исталган нуқтасида ўйнатиш мумкин. Мирко Йеличичнинг танлови қандай бўлишини эса мавсум бошланганидан кейин билиб оламиз.

Миш-мишларни рад этган "Локо"
Қувонарлиси, йилдан-йилга "Локомотив"да мотивация кучайиб бормоқда. Кўпчилик тахмин қилганидек, жамоа чемпионликка эришганидан сўнг иштиёқ ўлади, мотивация қолмайди, эътибор камаяди, деган гаплар, миш-мишлар асоссиз бўлиб чиқди. Аксинча, "Локомотив" ғалабалар ва чемпионликлардан руҳланиб бормоқда. Бу эса янги мавсумда ОЧЛда ҳам ўз аксини топса, бундан аввало футболимиз ютади. Муҳими, ғалабалар, ютуқлар кетма-кетлиги "Локо"ни юқори чўққи сари етакламоқда.

Бу эса "Локомотив" лойиҳаси вақтинча чанқоқ бостириш учун эмас, балки босқичма-босқич жамоани топ даражага чиқаришни мақсад қилиб қўл урилган ишга ўхшамоқда.
Ҳар ҳолда жамоа чинакамига суперклуб бўлиш учун ўз манзили томон қараб кетмоқда.

"Ал Ваҳда" қўрқинчли рақибми?
Асло йўқ! БААнинг ушбу клуби Ўзбекистон чемпионини қўрқита олмайди. "Локомотив" бу жамоага қарши қандайдир тактика ишлаб чиқишига зарурат йўқ. Бу тўқнашувда "темирйўлчилар" "Ал Ваҳда"га ўз ўйинларини таклиф қилишади. Айни пайтда "Ал Ваҳда" ички чемпионатида жуда қизғин рақобатда ўйнамоқда. Ҳар йили кузатиладиган ҳолат, яъни БАА клублари ОЧЛнинг биринчи даврасига жуда катта эътибор қаратишмайди. Сабаби, бу пайтда уларда ички чемпионат қизғин паллага кирган бўлади. Ал Ваҳда" Тошкентга учта легионерисиз келганига ҳам айнан мана шу жиҳат энг катта сабаб. Бу каби ҳолатлар ҳар йили кузатилади.

Шунингдек, ОЧЛда меҳмонда ўйнайдиган жамоа дуранг қайд этишга рози бўлиб келади. Охирги 4-5 мавсумдан буён Тошкентга ёки Қаршига араблар тўлиқ "қуролланган" ҳолда келишганини кўрмадим. Фақатгина иккинчи даврада гуруҳдаги ҳолатдан келиб чиқиб, рақибга ғалаба зарур бўлса, фақат шундагина араблар барча етакчиларини сафардаги ўйинга олиб боришади. Араблар учун ОЧЛ чинакамига плей-офф босқичидан кейин старт олади. Худди европада ҳақиқий ЕЧЛ қишдан кейин бошланиши каби.

Бу билан "Ваҳда" Тошкентга мағлубият ёки аҳамиятсиз ўйинга ташриф буюрган демоқчи эмасман. Шунчаки улар мавжуд таркиб билан меҳмонда бир очко билан қайтишга рози. Эртанги ўйинда эса уларни асосий "қуроллари" бу Исмоил Матар ҳамда Джуджак бўлади.

Нега катта ишонч билан "Ал Ваҳда"ни "Локомотив" учун қўрқинчли рақиб эмас дедим? Юқоридаги сабабларга қўшимча сифатида шуни айтиш мумкинки, "Ал Ваҳда" учун ўзбек клублари доим қўрқинчли бўлиб келган. Аксинча эмас. Статистика бўйича улар ўзбек жамоаларига қарши ўтказилган 4 учрашувнинг бирортасида ғалаба нашидасини суришмаган. Фақатгина бир маротаба дуранг қайд этишган. Қолган учта беллашувда эса "Бунёдкор" турли йилларда "Ал Ваҳда"ни ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этишни уддалаган.

Яна шуни қўшимча қилиш керакки, "Ал Ваҳда" охирги маротаба ОЧЛ доирасида сафардаги беллашувда 2010 йил Суриянинг "Ал Карама" жамоасини мағлуб этган. Жамоа шундан сўнг тўққиз ўйиндан буён ОЧЛда меҳмонда ғалаба нималагини билмай келмоқда.

Жамоалар қайси тактик схемадан фойдаланишади?
Эртага "Локо" ўзининг доимий фойдаланиб келадиган тактик схемасидан воз кечмаса керак. Мирко Йеличич эртанги баҳсда ҳам  4-2-3-1 тактик схемада футболчиларни жойлаштириб чиқиш эҳтимоли юқори. "Ал Ваҳда"нинг руминиялик устози Лауренциу Регекампф эса жамоасининг охирги ўйинларида асосан 4-3-3 тактик схемасини қўлламоқда. Себастьян Талябу, Мурод Батна ва Рим Чанг Вунинг Тошкентга келмагани жамоанинг тактик схемасига қай даражада таъсир кўрсатади, бу ҳақда бир нима дейиш мушкул.

"Локомотив"нинг тахминий таркиби (4-2-3-1): Игнатий Нестеров - Шуҳрат Муҳаммадиев, Игорь Йелич, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев - Кахи Махарадзе, Икром Алибоев - Сардор Рашидов, Нивалдо, Марат Бикмаев - Чо Сук Жаэ.

"Ал Ваҳда"нинг тахминий таркиби (4-3-3): Ал Шамси - Муҳаммад Салем, Салем Султан, Мажед Абдулла, Иброҳим Халид - Муҳаммед Басит, Нассер Абдуллхади, Исмоил Матар - Джуджак, Иброҳим Ҳалил, Тариқ Аҳмед.

"Локомотив"га 12-футболчи зарур!
"Локомотив" учун эртанги баҳсда биргина тўсиқ бу - янги мавсумдаги дастлабки расмий баҳс. Яъни, "Локо"да ўйин амалиёти йўқ. Жамоа эртага тезда ўйин темпини ҳис этиб, учрашувни ўз бошқарувига олса бўлгани. Дастлабки гол жуда муҳим. Мирко Йеличич айнан шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратиши лозим.

"Локомотив"нинг ўйин амалиёти йўқлигини биргина жиҳат билан тўлдириш мумкин. У ҳам бўлса мухлислар олқиши. "Локо" эртага айнан ишқибозлар қўллаб-қувватлашига чанқоқ. Бу чанқоқни қондириш эса мухлислар зиммасида. ТТЗдаги стадионда ажойиб футбол муҳити яратишга бизнинг мухлислар қодир.

Сиздан угина, биздан бугина...

Автор :
Рейтинг: +60   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика