RU

Последние новости

23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  1 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13

Мирзоҳид Ғофуров: “Водий дербиси” доимо кескин курашлар остида ўтади” Новости

Мирзоҳид Ғофуров: “Водий дербиси” доимо кескин курашлар остида ўтади”

Суперлига 12-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг тажрибали ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзингизга маълум, “водий дербиси” баҳслари жамоалар турнир жадвалида қайси ўринда бораётганидан қатъий назар, доимо кескин курашлар остида ўтади. Бу сафарги ўйин ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.Шу боис, бўлажак баҳсга жиддий тарзда тайёргарлик кўрдик.

Гарчи “Андижон” жорий мавсумни омадсиз ўтказаётган, айни пайтда турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турган бўлсада, жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилиши тайин. Умуман олганда, бу йил Суперлигада кучсиз жамоа йўқ ва ҳар бир рақибга ҳурмат билан муносабатда бўлиш лозим. 

Умид қиламанки, “Андижон” билан бўладиган дербини томоша қилгани стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар жамоамизни ҳар доимгидек фаол тарзда қўллаб-қувватлашади ҳамда биз – футболчиларга руҳий далда берган ҳолда, ғалаба сари руҳлантиришади.       

Биз ҳам мухлисларнинг ишончларини оқлаб, зафар қучиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз",- дейди Мирзоҳид Ғофуров. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика