RU

Последние новости

15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  20 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  17 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1

Мирзоҳид Ғофуров: "Мавсум аввалгиларига қараганда қизиқарли ўтди" Новости

Мирзоҳид Ғофуров: "Мавсум аввалгиларига қараганда қизиқарли ўтди"

Суперлиганинг 2022 йилдаги мавсуми якунига етди. Фарғонанинг "Нефтчи" 9-ўринни қўлга киритди.

Хўш, якунланган мавсум жамоа етакчи аъзоси Мирзоҳид Ғофуровда қандай таассурот қолдирди. Футболчи билан боғланиб, унинг фикрлари билан қизиқдик.

"Якунланган мавсум ҳақида гапирсак, шахсан чемпионат баҳслари олдинги мавсумларга қараганда бошқача ўтди. Айтайлик, мен ҳам мавсумни ўзим учун янги жамоада бошлаганим билан айтса бўлади. Шунингдек, ҳамма гувоҳ бўлдики, мавсумни интригаси сўнгги турларга қадар сақланиб турди. Нафақат чемпионлик учун ҳам ва қуйи лигага тушиб кетмасликка ҳам кураш қизғин давом этди.

Жамоамиз мавсумни юқори ўринларнинг бирида тугатишни истаганди. Айтайлик, мақсадларга яраша тайёргарлик олиб борилган эди. Селекция ишлари ҳам яхши бўлганди. Назаримда бу йилги йиғилган янги жамоага кўпррқ омад етишмади. Лекин бу футбол кимдир ютади ва кимдир ютқазади.

Мен бирор-бир баҳсни оғир ва енгил ўйинлар тоифасига ажратмаган бўлардим. Чунки нафақат бизда балки умумий чемпионатимизни ҳар бир уйини муросасиз ва курашларга бой ўтди деб ўйлайман.

"Нефтчи"даги келажагим? Тўғриси, олдимда таклифлар бор,  буни яширмайман. Лекин кейинги фаолиятимни қаерда давом эттиришим тўғрисидаги қарорни оила аъзоларим билан маслаҳатлашиб, кейин бир тўхтамга келаман", - дея сўзларини якунлади Ғофуров.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика