RU

Последние новости

22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  0 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  71 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  11 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  6 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8

Миржалол Қосимов: "Япония хатони кечирмайдиган терма жамоа" Новости

Миржалол Қосимов: "Япония хатони кечирмайдиган терма жамоа"

Япония терма жамоасига қарши кечган ўйиндан сўнг (1:5) Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди:
"Натижадан қониққаним йўқ. Бугун ўз имкониятларимиздан паст ўйин кўрсатдик. Японияга қарши ўйинда бунча кўп хато қилсанг, дарҳол жазоланасан", - дейди Қосимов.

"Учрашув ўртоқлик мақомида бўлгани учун илк дақиқалардан очиқ футбол ўйнашга уриндик, шу боис икки ҳужумчини майдонга тушурдик. Бироқ рақиб ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда бирдек яхши ўйнади. Япониянинг қарши ҳужумлардаги тезкорлигини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Бугун биз оптимал таркибда ўйнамаганимиз ҳам натижага таъсир қилди, лекин ўртоқлик учрашувлари айнан захира футболчиларни синовдан ўтказиб олиш учун ҳам керак", - дейди бош мураббий.

"Бугун кўп имкониятларга эга бўлгандик, афсуски улардан фойдалана олмадик ва йирик ҳисобда мағлуб бўлдик. Бироқ қўлни тушуриш керак эмас. Тўғри хулосалар чиқариб расмий ўйинларга тайёргарлик кўриш керак. ЖЧ-2018 саралашига қадар биз яна битта ўртоқлик ўйинини ўтказамиз", - дейди Миржалол Қосимов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика