RU

Последние новости

13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  2 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  8 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  7 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  3 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  1 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  6 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  6 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  80

Миржалол Қосимов: "Якуний паллада оқсаяпмиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Якуний паллада оқсаяпмиз"

Ўзбекистон - Баҳрайн (0:0) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Фарруҳ Сайфиевни илк бор чап қанот ҳимоясида ўйнатиб кўрдик. Баъзи вазиятларда учта ҳимоячи бўлиб ўйнадик. Менимча Сайфиев яхши ҳаракат қилди. Бугун ўйинимиз ёмон чиққани йўқ, тўп назорати бизда бўлди. Лекин имкониятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Ҳужум чизиғи мени хавотирга солмоқда", - деб гап бошлади Қосимов.

- Бугун Фарруҳ Сайфиевни чап қанот ҳимоясида синашдан мақсад кутилмаган жароҳат бўлиб қолса уларга тайёр туриш учунми?
- Буни анчадан бери ўйлаб юрган эдик. Мана бугун имконият бўлди ва Фарруҳни чап қанотда синаб кўрдим.

- Акбар Тўраевнинг майдонга тушгани учта ўйинда учта дарвозабонга имкон бериш учун қилиндими?
- Албатта, тўғри таъкидладингиз. Ўртоқлик ўйинларида барча посбонларимизни текшириб оламиз.

- Марказда ўйинимиз яхши чиқмоқда, лекин ҳужумда бундай деб бўлмайди...

- Мен ҳам шуни айтдимда. Якуний паллада биз яхши ҳаракат қила олмаяпмиз. Бундан ташқари об-ҳавонинг ҳам таъсири бўлгани турган гап.

- Бугун Баҳрайн ўз ўйинини кўрсата олмадими ёки биз бунга йўл қўймадикми?
- Ўртоқлик ўйини бўлгани учун ҳам бироз сустроқ ўйнашди. Бу руҳият билан боғлиқ. Бундай баҳсларда ҳеч ким 100 фоиз кучи билан ўйнамайди.

- Иккинчи бўлимда асосий ўйинчиларга дам берганингиз сабаби уларни БАА билан баҳсга асрашмиди?
- Асосий сабаби об-ҳавонинг иссиқлиги бўлди. Бундан ташқари БАА билан ўйиндан олдин қолган ўйинчиларга ҳам имкон беришни кўзлагандим.

- Бугун ҳакамларга биз томондан эътирозлар кўп бўлди. Элликка-эллик вазиятларда рақиб фойдасига қарор чиқарилди.
- Менимча терма жамоалар ўртасидаги ўйинларда юқорироқ савиядаги ҳакамлар ишлаши керак. Оддий вазиятларда ҳам бизга қарши қарорлар қабул қилинди.

Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика