RU

Последние новости

18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  0 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  1 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  65 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  13 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  52 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14

Миржалол Қосимов: "Узоқ йўл босиб келган мухлисларимизга раҳмат" Новости

Миржалол Қосимов: "Узоқ йўл босиб келган мухлисларимизга раҳмат"

Ўзбекистон - КХДР (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида Ўзбекистон бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

"Бугунги ўйинда муҳими ғалаба бўлди. Бундай юқори савиядаги мусобақада ҳаяжон бўлади. Йигитлар ўзларини яхши томонлама кўрсата олишди ва ҳақли ғалабага эришишди. Ўзбекистондан шунча йўл босиб келган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ҳам ғалабада хиссалари бор", - деб гап бошлади Қосимов. 


Қосимов билан бирга ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Игорь Сергеев ҳам матбуот анжуманида иштирок этди.

Игорь Сергеев: "Албатта гол уриш ёқимли, айниқса мана шундай мусобақада ва гол ғалаба келтирса. Ким гол уриши муҳим эмас, асосий ғалаба. Биринчи ўйин жуда қийин бўлади. Биз ғалабага эриша олдик. Бугун фақат мен эмас барчамиз энг яхши бўлдик".


- Дарвозабон сўнгги сонияларда ажойиб сейв намойиш этди. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Игорь айтганидек бугун барча яхши ўйнади. Нестеров жамоамизни голдан қутқариб қолди. Бекорга дарвозабон ярим жамоа дейишмайди.


- Биз КХДР терма жамоаси қарши ҳужумда ўйнашини кутгандик. Лекин ўйиннинг бир қисмида кучли прессингда ҳаракат қилишди.

- Бутун ўйин давомида прессинг қиладиган жамоа йўқ. Ўз навбатдаги кучли ёмғирнинг таъсири ҳам бўлди. Бизнинг кучли томонимиз тўп билан муомала қилиш. Ёмғир бу борада қийинчилик туғдирди. Иккинчи бўлимнинг ярмида ўз ўйинимизни тўлиқ намойиш этишни бошладик ва ғалабага эришдик. 


- Ғалаба билан табриклайман. Хитой терма жамоасини қаначлик ўрганиб чиқдингиз? Уларнинг жамоасида энг яхши футболчи деб кимни айта оласиз? 

- Гуруҳдаги барча жамоалар кучли. Ҳозир Саудия Арабистони ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда. Ушбу учрашувни ҳам кўриб чиқамиз. Хитой терма жамоаси анча ривожланишга эришди. Уларда битта футболчини кўрсатиб бўлмайди, хитойликлар жамоавий ўйнашади. 


- Ўзбекистон терма жамоаси кўп ҳужум қилди ва имкониятлардан фойдаланишда кўп хатога йўл қўйдинглар.

- Тўғри вазиятлардан унумли фойдаланишимиз керак. Бундай мусобақада вазият яратишнинг ўзи қийин. 1:0 вақтида иккинчи голни урганимизда ишончли ғалабага эришардик. Футбол шуниси билан қизиқ, ҳар бир ҳужум гол билан тугайвермайди. 


- Хитойга қарши махсус тайёргарлик кўраяпсизларми?

- Бугун КХДРни мағлуб этдик. Энди Хитойга қарши тайёргарликни бошлаймиз.


- 2011 йилги Осиё Кубогидаги натижани такрорлай оласизларми?

- Албатта ҳаракат қиламиз. Ундан ҳам яхшироқ натижа кўрсатишга уринамиз.


- Бугун Осиё Кубогидаги дебют учрашувида илк голингизни урдингиз. Сиз ўз вақтида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўпурар бўлгансиз. Австралиядаги мусобақада ҳам тўпурар бўлишни истайсизми?

Игорь Сергеев: - Албатта тўпурар бўлишни истайман. Лекин бу бош мақсадим эмас, асосийси терма жамоанинг ғалабаси. Агар вазият бўлса шеригимга ҳам тўп узатишим мумкин. 


- Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кўп гол урадиган футболчилар камайиб кетганди. Сиз ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам кўплаб голлар урдингиз, терма жамоада ҳам ураяпсиз. Бунга қандай эришаяпсиз?

Бу саволга Игорь эмас бош мураббий Миржалол Қосимов жавоб берди: - Албатта ҳужумчи гол уриши керак. Агар ўз устидан ишлашда давом этиб машғулотларда астойидил ишлайверса ҳали кўплаб голлар ураверади.


Нарзулла Сайдуллаев

Сидней шаҳридан

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика