RU

Последние новости

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  22 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Миржалол Қосимов: "Омад биздан юз ўгирди" Новости

Миржалол Қосимов: "Омад биздан юз ўгирди"

Жанубий Корея - Ўзбекистон (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида Миржалол Қосимов иштирок этди.
"Бугун финалга хос ўйин бўлди. Жудаям шижоатли, қизиқарли баҳс гувоҳига айландик. Футболда бундай ҳолатлар учраб туради. Лекин биз мағлубиятга лойиқ эмасдик, охиригача курашдик. Очиқчасига тўп кирита олмадик, омад юз ўгирди. Жанубий Кореяга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Футболчиларимизнинг малакаси ошди, таркибимизда кўплаб ёшлар бор. Бугунги баҳс уларнинг келажагига таъсир қилади.

Бизни барча ўйинларда қўллаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Фурсатдан фойдаланиб ташкилотчиларга раҳмат айтмоқчиман, мусобақа яхши савияда ўтди. Журналистларга ҳам раҳмат", - дейди Қосимов.

- Ҳакамлар ўйинга таъсир қилишдими?
- Бундан мусобақаларда ҳакам ҳолис бўлиши керак. Ҳисоб 0:1 пайтида Кападзени йиқитишди. Лекин ҳакам индамади. Ҳакамнинг савияси Осиё Кубогига муносиб эмас экан. Ўтган ўйинда ҳам ҳакамлар жуда кўп хато қилишганди. Шунга қарамай бизда бир қатор имкониятлар бўлди, очиқчасига омад келмади.

- Лутфулла Тўраев ва Санжар Турсуновни асосий таркибда тушишини қандай изоҳлайсиз?
- Тўраев билан Турсуновни тушириш тактикага боғлиқ бўлди. Уларда ҳам имкониятлар бўлганди. 

- Квак Тай Хви учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлди, бунга қандай баҳо берасиз?
- У ҳимояда яхши ўйнади, агар биз гол урганимизда у яхши бўлолмасди.

- Сардор Рашидовни катта келажак кутяпти деб айта оласизми?
- Ўзбек фтуболидан ҳар доим яхши фтуболчилар етишиб чиққан. Фақат ёшлар меҳнат қилишда давом этишлари керак. 

- Энди терма жамоанинг келажагини қандай тасаввур қиласиз? Олдинда Жаҳон чемпионати саралаши бор.  
- Олдимизга доим юқори вазифаларни қўямиз. ЖЧга чиқиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Осиё Кубоги катта мусобақа, бу биз учун тажриба мактаби бўлди.


Хайрулла Холиқов
Мельбурн
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика