RU

Последние новости

20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  3 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  3 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  24 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0

Миржалол Қосимов: "Олдимиздаги икки ўйин биз учун жуда керак" Новости

Миржалол Қосимов: "Олдимиздаги икки ўйин биз учун жуда керак"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойининг сўнгги кунларида Жанубий Корея ва Японияда ушбу давлат миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Шу боис бугун терма жамоамиз Тошкентда йиғилди ва дастлабки машғулотни ўтказгани ҳақида хабар бердик.

Машғулотлардан сўнг бош мураббий Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Иккита ўртоқлик учрашувидан олдин Тошкентда йиғилдик. Сервер Жепаров ва Анзур Исмоилов Кореянинг ўзида жамоага қўшилишади. "Насаф" ва "Олмалиқ"дан чақирилган 4 нафар футболчи эртага иҳтиёримизга етиб келишади.

- Александр Мерзляковнинг жароҳати жиддий эмас. У сафарга биз билан бирга кетади. Виталий Денисовни бу сафарги йиғинга чақирмадик. Унинг ўрнида Мерзляковни синаб кўрамиз.

-  Корея ва Японияга қарши ўйинлар биз учун жуда муҳим. Сабаби июнь ойида ЖЧ-2018 саралашидаги иштирокимизни бошлаймиз. Бундан кейин ФИФА кунлари бўлмайди. Шу боис имкониятдан унумли фойдаланиб иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиб оламиз.

- Абдукарим Муҳамедовни йиғинга чақиришга қарор қилдим. Сабаби у ёш ва қобилиятли посбон. Лекин бу дегани эртага майдонга тушади дегани эмас, аста-секин терма жамоа муҳитига ўргатиб борамиз. Масалан, Ислом Тўхтахўжаевни ҳам ўз вақтида ҳеч ким танимаган. У олий лигада ўйнамай туриб термада дебют қилган. Ёки бўлмаса Шоҳруҳ Гадоевни олайлик. Ёшларга ишонч билдириш вазифамиз. Улар эса меҳнат қилишда давом этишлари лозим.

- Эртага эрталаб яна бир машғулот ўтказамиз. Кечқурун эса Жанубий Кореяга учиб кетамиз.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика