RU

Последние новости

17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  1 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  7 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  7 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  16 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  1 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  3 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  5 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  25 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  7 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2

Миржалол Қосимов: “Менга яхши футболчи топиб беринглар, мусобақага олиб бораман” Новости

Миржалол Қосимов: “Менга яхши футболчи топиб беринглар, мусобақага олиб бораман”

Кеча “Пахтакор” марказий стадионида Осиё ўйинлари мусобақасида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси “Пахтакор”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндан кейин терма жамоамиз устози Миржалол Қосимовдан интервью олдик.

-   Миржалол ака, ўйинда йирик ҳисоб қайд этилди. Жамоа “Пахтакор”га қарши бошқача тайёргарлик кўрдими?
-   Бугунги ўйинни қўшиб ҳисоблаганда олий лига клубларига қарши учта учрашув ўтказдик ва учаласига ҳам бир хил муносабатда бўлдик. Бу расмий ўйин эмас, биз Осиё ўйинларига тайёргарлик кўряпмиз, шу боис ҳар бир ўртоқлик учрашувида футболчилар ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Футболда ҳар бир жамоа ўз олдига мақсад қўйган ҳолда иш олиб боради. Бизнинг мақсадимиз яхши тайёргарлик кўриб, Инчхондаги мусобақада муносиб иштирок этиш. Ўз навбатида “Пахтакор” ҳам иккинчи даврага ҳозирлик кўрмоқда. Уларнинг ҳам ўзига яраша режалари бор.

-   6:0 ҳисоби терма жамоанинг кучайётганидан дарак берадими?
-   Токи расмий ўйин ўтказмас эканмиз, бу борада ҳеч нарса дея олмайман. Бизга қарши “Пахтакор”дан Боян Миладинович, Анвар Солиев каби тажрибали футболчилар ҳаракат қилмади. Балки улар ўйнаганда ҳисоб бунчалик йирик бўлмасмиди. “Пахтакор” иккинчи таймда бир нечта ёшларни майдонга туширди ва улар тезда ўйинга қовушиб кета олишмади. Ўз навбатида уларнинг баъзи футболчилари терма жамоа сафида тўп тепишди.

-   Олдинги иккита учрашувда биринчи таймдан сўнг таркибни тўлиқ янгиланган эдингиз. Лекин бу сафар бундай қилмадингиз?
-   “Олмалиқ”қа қарши назорат баҳси аслида душанба куни ўтказилиши керак эди, бироқ шу куни ҳайит байрами бўлгани учун ўйин якшанбага кўчирилди. Шундан келиб чиқиб битта таркибни тўлиқ ўйнатишга ҳаракат қилдим. “Олмалиқ” билан эса бошқалар тўп тепади. Лекин асосий сабаби шундаки, йиғин бошланмасидан олдин мен режа тузиб қўйгандим: тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказамиз ва шундан дастлабки иккитасида футболчилар бир тайм-бир таймдан ўйнашади. Охирги иккита ўйинда эса асосан бир таркиб ҳаракат қилади.

-   Осиё ўйинларига ёши 23дан катта уч нафар футболчини олиб кетишингиз мумкин. Лекин ўзимизнинг олий лигада номзодлар бормикин?
-   Тўғрисини айтсам, мен ҳам шу ҳақда ўйлаб юрибман. Мусобақа бўлиб ўтадиган кунлар ФИФА санасига тўғри келмайди, шу боис легионерлар варианти ўхшамаслиги мумкин. Натижада ўзимизнинг олий лигадан футболчи олишимизга тўғри келади. Аммо муносиб ўйинчилардан ким бор? Бу савол эса жиддий ўйлантиришга мажбур қилади. Лекин барибир ёши катта футболчилардан учтасини олиб кетишимиз зарур. Менга яхши футболчи топиб беринглар, мусобақага олиб бораман.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика