RU

Последние новости

19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  27

Миржалол Қосимов: “Ҳар бир футболчи ўз ўйини ва келажаги тўғрисида бош қотириши керак” Новости

Миржалол Қосимов: “Ҳар бир футболчи ўз ўйини ва келажаги тўғрисида бош қотириши керак”

17 май куни пойтахтимизда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ўзаро алоқаларни кучайтириш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Шулар орасида футбол бўйича “Пахтакор” ва “Қайрат” ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг ташкил қилиниши катта аҳамиятга эга бўлди. Шу куни “Жар” стадионга ташриф буюрган мухлислар футболимиз фахрийлари иштирокида ажойиб футболга гувоҳ бўлишди. Ўртоқлик учрашувида Биродар Абураимов, Тўлаган Исоқов, Улуғбек Рўзимов, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Мақсудов, Собир Ходиев, Равшан Бозоров, Рустам Дўрмонов сингари собиқ футболчилар қаторида миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам майдонга тушди. Шоу-учрашув якунига етгач, фурсатдан фойдаланиб Миржалол Қосимовдан интервью олдик.   

-   Миржалол ака, аввало “Қайрат” фахрийларига қарши ўртоқлик учрашуви хусусида тўхталиб ўтсангиз. Ўша олдинги дамларни эслаб дегандек.

-   Ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, учрашув яхши ўтди. Ўйин голларга бой бўлди, бу эса стадионга келган мухлисларга ёқди. Яхши биласиз, “Пахтакор” ва “Қайрат” қарама-қаршилиги доим ишқибозлар диққат марказида бўлиб келган. Олдинлари ўйин Тошкентда бўладими, ё Олма-Отадами ҳар доим шиддатли ва кескин кечарди. Футболчилар майдонда рақиб эдилар, майдон ташқарисида эса ҳамма бир-бири билан дўстона муносабатда бўларди. Фахрийлар ўртасида мана шунақа тадбирларни тез-тез ташкил қилиб туриш керак. Бу ҳам футболнинг оммавийлашишига олиб келади.



-   Бундан ташқари, “Пахтакор”да илгари сиз билан бирга тўп тепган собиқ жамоадошлар билан кўришдингиз?
-   Бу ҳам яхши албатта. Ҳозир ҳамма иш билан бўлиб бундай йиғилиб туришга вақт топиш мушкул. Ўйлаб қарасам, олти ойдан бери футбол ўйнамаган эканман. Бугунги ўртоқлик учрашуви баҳонасида ҳам тўп тепдик, ҳам бирга ўйнаган жамоадошлар билан кўришиб гаплашдик. Бу ҳам кишига завқ улашади албатта.

-   “Қайрат”га қарши баҳслардан сизда қандай хотиралар қолган?
-   Ўз ватида “Қайрат”га қарши тўп сурганман. Эсимда, уларнинг яхши бир грек футболчиси бўларди. Ҳужум чизиғида ўйнарди. “Қайрат” таркибидаги энг яхш ҳужумчилардан бири эди. Мана шу футболчи ҳозиргача хотирамда қолган.

-   “Қайрат” билан бўладиган ўйинлар доим дерби кўринишида кечарди, тўғрими?
-   Жудаям шиддатли ўйинлар бўларди. Стадион доим тўларди. Нафақат “Қайрат”, балки “Помир” билан ҳам шунақа дерби учрашувлари кўп бўлган.

-   Келинг, энди миллий терма жамоамиз ҳақида гаплашсак. 27 ва 29 май кунлари бўлиб ўтадиган Уммонга қарши ўртоқлик ўйинига тайёргарлик қачондан бошланади?
-   Режага кўра 24 май куни йиғиламиз. Биласиз, биринчи учрашув Олмалиқда, иккинчиси Тошкентда ўтказилади. Мана шу беллашувларда асосан миллий чемпионатимизда тўп тепаётган футболчиларга имкон бермоқчиман.



-   Бу ўйинлар Максим Шацких, Виктор Карпенко ва Улуғбек Баоқев учун терма жамоадаги хайрлашув учрашуви бўлади.
-   Ҳа, шундай. Мен бу ҳақда анчадан бери ўйлаб юргандим. Ўз вақтида терма жамоа учун кўп меҳнат қилганларни муносиб тарзда кузатиб қўйиш керак деб ўйлайман. Бу ҳақда ЎФФ раҳбари Мираброр Зуфаровичга айтганимда у кишиям мени қўллаб қувватладилар. Футболда инсоний жиҳатлар муҳим ўрин тутади. Ҳеч кимнинг меҳнати беэътибор қолмаслиги керак.  Бу футболчилар терма жамоада 50дан зиён ўйинда иштирок этишди ва бунинг учун уларга раҳмат айтишимиз лозим.

-   Катта эҳтимол билан уч футболчининг хайрлашув ўйини Тошкентдаги иккинчи баҳсда бўлади. Шундан келиб чиқиб Олмалиқда ўртоқлик учрашувини, Тошкентда эса футбол шоусини кўрамиз десак бўладими?

-   Йўқ. Шу ўринда мухлислар нотўғри тушунмаслиги учун бир гапни айтмоқчиман. Ҳар иккала учрашув ҳам ўртоқлик мақомига эга. Шундай экан, бунга хайрлашув учрашуви сифатида қарамаслик керак. Ҳар иккала баҳс ҳам биз учун катта аҳамиятга эга бўлади. Мен Шацких ёки Бақоевнинг олдига бориб, бемалол ўйнасанглар бўлаверади, бу сизлар учун терма жамоадаги охирги ўйин демайман, балки бор куч билан ўйнаш кераклигини айтаман. Негаки ҳар уччала футболчи ҳам фақат терма жамоа билан хайрлашяпти, футбол билан эмас. Улар клубларига қайтиб боргач, яна профессионал тарзда тўп тепишда давом этаверишади. Агар бирортаси футбол билан хайрлашганида эди унда бошқа гап бўларди. Шундай экан, Тошкентдаги баҳс шоу мақомига эга бўлмайди, биз халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз.



-   Айтайлик, мана шу учрашувда Максим Шацкихнинг ўйини сизга манзур бўлса, у терма жамоадан кейинчалик ҳам чақирув олиши мумкинми?
-   Менга Максимнинг ўйини ҳар доим ёққан. Савияси баланд ҳужумчи эканлигини яширмайман. Аммо миллий терма жамоада ҳар бир футболчининг ўз вақти-соати бўлади. Албатта, Шацких - кучли ҳужумчи. У бекорга бир неча йиллардан бери Украина чемпионатида фаолият юритаётгани йўқ. Лекин терма жамоа ҳам армиядек гап, бунда ўйинчилар келади, хизматини қилади ва кетади. Тан олиш керак, бизда Шквирин, Шацких даражасидаги ҳужумчи ҳали чиққани йўқ. Бу эса энг оғриқли нуқтамиз ҳисобланади.   

-   Маълумки, сентябрда Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида навбатдаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Зич тақвимдан келиб чиқиб бу мусобақага етарлича тайёргарлик кўра оламизми? Айтайлик, хорижда йиғин ўтказишнинг иложи бўладими?
-   1994 йил айнан Осиё ўйинларида ғолиб чиққанимиз ҳамон ёдимда. Мана шунга ҳам йигирма йил бўлибди. Бу гал яна ўша натижани такрорлашга ҳаракат қиламиз. Ҳар ҳолда олдимизга шундай вазифа қўйилиши турган гап. Шуни айтишим мумкин, Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиб учун алоҳида йиғин ташкил қилинмайди. Миллий терма жамоанинг ўртоқлик ўйинлари орқали биз Осиё ўйинларида қатнашадиган ўйинчиларни ҳам кузатиб борамиз ва шунга қараб футболчиларни саралаб оламиз. Биласиз, бу мусобақада 1991 йилда туғилган ва ундан кичик футболчилар қатнашади. Шунингдек, учта ёши катта футболчини олишимиз мумкин.



-   Хорижда фаолият олиб бораётган баъзи легионерларимизнинг ҳозирги ҳолати сизни ташвишга соладими? Масалан, Одил Аҳмедов клуби биринчи дивизионга тушиб кетди, Анзур Исмоилов билан Артём Филипосяннинг клублари охирги ўринларда боришмоқда, Жепаров мана энди ўйнашни бошлади, Баҳодир Насимов эса деярли майдонга тушмаяпти ва ҳоказо.
-   Албатта, менга кимнинг қандай ўйин кўрсатаётгани маълум. Футболчи учун энг катта жазо ўйинга тушмаслик ҳисобланади. Жепаров мана олти ойдирки энди ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Виталий Дениcов жамоаси “Локомотив” бу мавсум чемпион бўлиши керак эди, лекин клуб учинчи ўринни эгаллади. Буларнинг ҳаммаси ачинарли ҳолат. Қолаверса, Фозил Мусаев учун ҳам ачинаман. У ўзи четга нима учун кетди, ўйнаб кетишига ишонганмиди, футболчи аввало шуларни ўйлаб кўриши шарт. Миллий термага номзод футболчи четга чиқдими, у ёққа боргач захирада ўтириш керак эмас. Бугунги кунга келиб ўйинчиларимизга бўлган қизиқиш жуда камайиб кетди. Демак, ички чемпионатимизда ниманидир ўзгартирмасак бўлмайди.



-   Анзур Исмоилов билан боғлиқ муаммо бартараф этилдими? У Уммонга қарши ўртоқлик учрашувига келадими?
-   Биз Анзурнинг клубига футболчини терма жамоага чақириш бўйича хат юборганмиз. Унинг 27 май куни келиши кутилмоқда. Олий лигамиздан четга қанча кўп ўйинчи кетса шунча яхши. Терма жамоада ҳам, футболчининг ўзида ҳам ўсиш бўлади. Лекин айтиб ўтганимдек, битта шарти бор: футболчи четга чиқдими, майдонда тўп тепиши лозим.

-   Олий лигамизда шиддатли ўйинлар кузатиляптими?
-   Кескин беллашувлар бор, лекин жудаям кам. Қачонки бир турдан ўрин олган барча еттита ўйиннинг ҳаммаси шиддатли кўриниш олса, шундагина ўсишга эришамиз.

-   Ўзингиз кўрган ўйинларда ярқ этиб порлаган бирор бир футболчи кўзга ташландими?

-   Яхши иқтидорли футболчилар кўп, лекин тўғрисини айтганда, ярқ этиб кўзга ташланган футболчини ҳали кўрмадим. Ҳар бир мураббий қўл остида кучли футболчилар тўп суришини хоҳлайди, аммо бундай ўйинчи ҳозирча чиққани йўқ.



-   Бу ўз навбатида бош мураббий сифатида сизга муаммо келтириб чиқармайдими? Айтайлик, терма жамоа рўйхатини тузаётганда қайси футболчини чақирсам экан деб ўйланиб қоласиз.
-   Вазият қандай бўлмасин мураббий яхши футболчиларни излашда давом этади. Бизда кўп нарса менталитетга боғлиқ. Бугунги кунда аксарият футболчилар ўз устида ишламай қўйди. Футболчи матбуотда сал мақтаб юборилса борми, ўша ўйинчи бундан ҳаволаниб кетиб, ўз устида ишлашни тўхтатиб қўйяпти. Профессионал футболчи бўлиш учун ҳар доим меҳнат қилиш керак. Футболчи ғалаба қозонадими ё мағлуб бўлдими, дарҳол шу ўйинни унутиб, кейингиси ҳақида бош қотириши керак. Нега деганда ўйинлар кўп ва биргина ғалабадан кейин ҳаволаниб кетиш ярамайди. Мен шундай фикрдаман: ҳар бир футболчи ўз ўйини ва келажаги тўғрисида ўзи бош қотириши лозим.

-   Лекин бундай вазиятларда кўпинча бош мураббийни айбдор сифатида кўрсатишади, мураббий футболчига эътибор бермай қўйди деган гаплар тарқалади.
-   Тўғри, бош мураббий ҳар доим жамоа билан бирга бўлади, лекин футболчининг ўз устида ишламай қўйгани учун мураббий айбдор эмас. Футболчи ким учун ўйнайди, мухлислар ва ўзи учун. Агар яхши ўйнасин, қайси мураббий захирада олиб ўтиради? Футболчининг ўзида интилиш бўлмаса, менга ҳозирги даражам ҳам бўлаверади деб юрса, унда мураббий нима қилсин. Бундай ўйинчидан тинчгина воз кечиб қўя қолади. Ҳозир кўп футболчилар мана биз ҳам жамоада юрибмиз, футбол ўйнаяпмиз деб деб ўйлашяпти. Аммо бу билан узоққа бориш қийин. Ўзимизда шундайлигича юраверади, бироқ четга чиққанда футбол ўйнаш аслида нима эканлигини тушуниб етади. Футболчи футболни танладими, то фаолиятини тугатгунча ўсишда давом этиши керак. Яна қайтариб айтаман, бизда истеъдодлар ниҳоятда кўп, лекин кўпчилиги олий лигада сал кўзга ташлангандан кейин футболни иккинчи даражага қўйиб бошқа нарсалар билан чалғиб кетяпти. Натижада шов этиб порлаган ўйинчи тезда сўняпти. Бу эса ўз навбатида ҳам терма жамоага, ҳам клубга таъсир қилмоқда.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика