RU

Последние новости

02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  5 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  4 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  9 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  8 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  15

Миржалол Қосимов: "Гуруҳда биринчи ўринни эгаллай оламиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Гуруҳда биринчи ўринни эгаллай оламиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббий Миржалол Қосимов жаҳон чемпионати 2 саралаши ва Осиё Кубоги-2019 учун қуръа натижаси борасида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси "H" гуруҳида Баҳрайн, Филлипин, КХДР ва Яманга қарши кураш олиб боради.

"Қуръадан кўнглим тўлди. Бизнинг гуруҳимизда куч жиҳатдан тенг жамоалар йиғилди ва биз қизиқарли учрашувлар гувоҳига айланишимиз мумкин. Мақсадимиз - биринчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун курашни давом эттириш. Биз гуруҳда етакчи ҳисобланамиз ва бу вазифани бажара оламиз.

Ҳар бир жамоа ҳақида алоҳида гапирадиган бўлсак, рақибларимиз борасида қуйидагиларни айтишим мумкин: 

Баҳрайн кучли ва бизга таниш жамоа. Бу терма жамоанинг имкониятларини, тахминан қандай услубда ўйнашини биламиз, чунки улар билан бир неча марта учрашув ўтказганмиз. КХДР терма жамоаси билан ҳам кураш олиб борган эдик. Уларга қарши ўйнаш осон эмас, аммо шимолийкореяликларни мағлуб эта олдик. Филиппин ва Яман терма жамоалари ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, чунки Филиппин билан бирор марта ўйнамаганмиз, Яман билан эса 90 йилларда бор-йўғи икки марта тўқнаш келганмиз" - дейди Миржалол Қосимов.

Узбекистон терма жамоаси саралшни меҳмонда КХДР терма жамоасига қарши ўйин билан бошайди. Бу борада Қосимов қуйидагиларни таъкидлади:

"Биринчи учрашув доимо қийин бўлади. Аммо ҳар қандай турнирни ғалаба билан бошлаш жуда муҳим. Жамоамиз жуда аҳил ва иқтидорли футболчилардан ташкил топган. Биринчи ўйинда 3 очко олишга кучимиз етади" - дейди Қосимов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика