RU

Последние новости

10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  2 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  10 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  4 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  10 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4

Миржалол Қосимов «буёғига яхши бўлиши»ни айтди Новости

Миржалол Қосимов «буёғига яхши бўлиши»ни айтди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов терма жамоанинг ЖЧ-2014 финал босқичига чиқа олмагани футболчиларга жиддий салбий таъсир қилганини таъкидлади.
Бош мураббий бу ҳақда 11 ноябрь куни ЎзМТРКнинг «Спорт» телеканали орқали эфирга узатилган «Футбол шарҳи» кўрсатувида маълум қилди, дея хабар бермоқда миллий терма жамоанинг расмий твиттер аккаунти.

«ЖЧга чиқа олмаганимиз футболчиларга катта руҳий зарба бўлди ва ўйинларимизга салбий таъсир қилди. Буёғига яхши бўлади», – деди Миржалол Қосимов. Бош мураббийнинг қўшимча қилишича, миллий терма жамоа таркиби ёшартирилади ва бу жараён «секин-секин, босқичма-босқич» олиб борилади.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш баҳслари 4-саралаш босқичида 14 очко тўплаганига қарамай, мундиал финал босқичига тўғридан-тўғри чиқа олмаган эди. Сентябрь ойида бўлиб ўтган плей-офф саралаш баҳсларида терма жамоа Иордания терма жамоасига пенальтилар сериясига кўра имкониятни бой берди ва ЖЧ-2014 йўлланмаси учун курашни тўхтатди.

Иорданияга қарши Тошкентдаги, Ўзбекистон мағлубияти билан якунига етган ўйиндан сўнг Миржалол Қосимов Ўзбекистон футболи раҳбариятидан истеъфога чиқаришларини сўрашини маълум қилган эди. Бироқ ЎФФ раҳбарияти унинг бу илтимосини қисман қабул қилиб, Осиё Кубоги-2015 саралашида бошланган ишни тугатишни ва унинг ўрнига янги бош мураббий 2014 йил бошида тайинланишини маълум қилди. Бош мураббий хорижлик бўлиши мумкинлиги ҳам қайд этилди.

Терма жамоа шундан сўнг фақат бир марта – октябрь ойида Осиё Кубоги-2015 саралаш баҳслари доирасида Тошкентда Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Саралаш босқичи доирасидаги кейинги ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ўйинлар 15 ва 19 ноябрь кунлари ўтказилади – терма жамоа дастлаб Вьетнам меҳмони бўлса, орадан тўрт кун ўтиб Гонгконгга сафар қилади.

Ушбу ўйинлар учун Миржалол Қосимов терма жамоага 24 нафар футболчини чақирган; 11 ноябрь куни улар орасида Қозоғистон чемпионатида тўп сурувчи Шавкат Саломов ҳам пайдо бўлгани хабар қилинди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика