RU

Последние новости

00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  0 00:40Испания Кубоги. "Валенсия" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 00:09Англия Лига Кубоги ярим финали. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  0 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  1

Миржалол Қосимов: "Биз Осиё Кубоги-2015да ўз айбимизни ювишга ҳаракат қиламиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Биз Осиё Кубоги-2015да ўз айбимизни ювишга ҳаракат қиламиз"

Янги йил табрикларининг кети узилмаяпти.
Миржалол Қосимов (Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби бош мураббийи): "Аввало, остонада эшик қоқиб турган янги 2014 йил билан барча юртдошларимизни, футболга беэътибор бўлмаган инсонларни, миллионлар ўйинига ошно мухлисларни "Бунёдкор" жамоаси ва шахсан ўз номимдан чин қалбимдан муборакбод этаман. Ҳурматли Юртбошимиз 2014 йилни эзгу ниятлар билан "Соғлом бола йили" деб эълон қилдилар. Илоҳим, фарзландларимиз, ёшларимиз соғ бўлишсин. Зеро, Ўзбекистон келажаги айнан шу ёшлар қўлида. Тўғри, миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2014 финал босқичига чиқа олмагани кўнгилларни ҳира қилди. Аммо, ишонинг, биз имкон қадар юртдошларимизни хушнуд этишга ҳаракат қилгандик. Яратганнинг айтгани бўлар экан. Омад ҳам бизга кулиб боқмади. Ҳар бир футболчи, мураббийлар штаби аъзолари тегишли хулосаларни чиқариб олди. Ҳукуматимиз ва федерация раҳбарияти менга яна ишонч билдирган экан, буни оқлашга астойдил интиламан. Ўз ўрнида ЎФФ "Терма жамоалар маркази" миллий терма жамоамиз учун керакли шароитларни яратиб беришини хоҳлардим. Зеро, муҳим ўйинлар олдидан ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларининг роли ва фойдаси беқиёс. Бош мураббийга бошқа ҳеч нарса керак эмас. Шу ФИФА кунларида ўртоқлик ўйинларини ташкил этиб беришса кифоя. Биз Осиё Кубоги-2015да ўз айбимизни ювишга ҳаракат қиламиз. Яна бир бор кириб келаётган Янги 2014 йилингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!"
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика