RU

Последние новости

14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  2 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  14 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  4 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  23 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0

Миржалол Қосимов: "Байрамга ғалабалар билан ўз хиссамизни қўшмоқчимиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Байрамга ғалабалар билан ўз хиссамизни қўшмоқчимиз"

Шу кунларда халқимиз Ватанимизнинг шонли тарихидаги буюк ва ўчмас сана - Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллигини кенг нишонламоқда.
Кеча асосий тантана ўтказилган бўлса, бугун шаҳар ва қишлоқларимизда байрам шукуҳи давом эттирилади. Биз эса, кун давомида таниқли футболчиларимиз, мураббийларнинг байрам табрикларини эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Байрам муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Миржалол Қосимов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи:
- Менга берилган имкониятдан фойдаланиб, ҳамюртларимизни, футбол ишқибозларини энг улуғ ва азиз байрам  Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Истиқлол бизга жуда кўп неъматларни берди. Бунга шукрона келтиришимиз керак.

Биринчи навбатда ўзлигимизни англадик. Очиғи, бугунги ёшларга ҳавас қиламан. Спорт, хусусан футбол соҳасида оладиган бўлсак, ёшлар учун барча шароитлар яратилган. Бунинг қадрига етиш керак.

Умид қиламанки, 4 ва 8 сентябрь кунлари ўтказиладиган ўйинларда ажойиб ғалабамиз билан бу байрамга ўз хиссамизни қўшамиз. Иордания ва Янги Зеландия терма жамоаларига қарши ўтказиладиган учрашувларда мухлислар учун ажойиб футбол оқшомини туҳфа этамиз. Ҳозирда бор эътиборни шу икки ўйинга қаратганмиз. Шу учрашувлар орқали Осиё ўйинларига тайёргарликнинг асосий ва ҳал қилувчи қисмини якунлаймиз. 2 сентябрь куни йиғинга таклиф этилган барча легионерлар терма жамоа ихтиёрига етиб келади. Ҳозирча ўзимизнинг маҳаллий футболчилар билан машғулот ўтказиб турамиз.  

Камолиддин АЛИМОВ ёзиб олди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика