RU

Последние новости

09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  4 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  10 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  7 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  18 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  32 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0

Мирко Йеличич: "Бикмаевга "Реал" қизиқиб қолиши мумкин" Новости

Мирко Йеличич: "Бикмаевга "Реал" қизиқиб қолиши мумкин"

Олий лиганинг сўнгги 30-тури доирасидаги "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан кейин чемпион жамоа бош мураббийлари Андрей Микляев ҳамда Мирко Йеличич ўз фикрларини билдиришди.

Андрей Микляев:
- Жуда хурсандман. Чемпионлик албатта ёқимли. Аммо бу билан биз мавсумни якунлмадик. Чемпионат тугади. Лекин олдимизда кубок финали турибди. Ҳали таътилга чиқишга эрта. Чемпионликни ҳимоя қилиш чемпион бўлишдан ҳам мушкул кечди. Муваффақиятимизнинг сири оддий. "Локомотив" ҳам клуб, ҳам жамоа сифатида бирлашди. Ҳамма бир мақсад сари дадил одимлади.


Мирко Йеличич:
- Мавсумдаги таассуротлар албатта ажойиб. Жамоамиз мавсум давомида жуда кенг кўламдаги ишларни амалга оширди. Жамоамиз ўйин бобида ҳам, жисмоний ҳолат бўйича ҳам, руҳий томонлама ҳам бир маромда чемпионатни ўтказди. Финал олдидан чемпионатнинг охирги учрашувини айнан "Бунёдкор" билан ўйнаганимиз яхши бўлди. Чемпионатни аъло даражада якунладик. Энди олтин дублни қайд этиш учун финалда ғалаба қозонишимиз керак.

Чемпионат якунланди. Таркибимиздаги барча 22 футболчи айни пайтда майдонга тушишга тайёр ҳолда. Нега? Чунки ҳаммаси жуда тўғри йўлга қўйилган. Мавсумни жароҳатларсиз якунлаш қийин. Кўплаб жамоаларда чемпионат охирига келиб жароҳатлар кўпаяди. Бизда эса барча футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши.

Легионерлар масаласи? Ҳа, биз легионерларни танлашда адашяпмиз. Бизда скаутлар йўқ. Шу боисдан ҳам ютубдаги роликларини кўриб уларни жалб қиламиз. Агарда Марат Бикмаевни ўйинларини қирқиб, ролик қилиб ясаса, ишонинг, унга "Реал" жамоаси қизиқиб қолади.

Ўзбекистонда энг яхши ва кучли жамоа бу "Насаф". Қаршида ҳаммаси аъло даражада. "Насаф"ни иккинчи давра чемпиони дейиш мумкин. Шу боисдан рақиблар ичидан "Насаф"ни ажратиб кўрсатишим мумкин. Қаршида футбол учун керак бўлган барча нарса мавжуд. "Насаф" клуб сифатида ҳам ажойиб имкониятларга эга.

Про лицензия? Албатта Про лицензияни қўлга киритиш режаси бор. Ҳозирча жамоа билан ишлаб унга ўқишга вақт бўлмаяпти. Шу боисдан ҳам ҳозирча Про лицензияни олишга улгурганим йўқ. Келажакда албатта ушбу лицензияни қўлга киритаман. Энг муҳими бу жамоа билан бирга ишлаш. Мен 20 йилдан буён профессионал клубларда ишлаяпман. Энг яхши ўқиш бу амалиёт.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика