RU

Последние новости

18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  3 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   6 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  24 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9

Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта" Новости

Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Олимпик" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Мирко Еличич матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин яхши ўтди. Биз кўп вазиятга эга бўлмадик. Рақиблар яхши ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартиришга, босимдан чиқишга, олдинга ўтишга ҳаракат қилдик. Бироқ тўпни кўп ҳам назорат қила олмадик. Албатта, бундай ҳолатда тўп учун кўпроқ курашиш керак бўлади. Узун паслар учун бизда бўйи узун футболчилар етишмаяпти. Бизга бу жиҳат оғир таъсир қилмоқда. 

- Иккинчи ўтказиб юборилган голда дарвозабон қўпол хато қилди. Бироқ у бугунги ўйинни юқори даражада ўтказди. Бундай қўпол хатонинг сабаби нимада деб ўйлайсиз: тажрибами ёки чарчоқ?

- Тўғрисини айтсам, голни кўрмай қолдим. Футболчини захирадан туширишга тайёрлаётгандим. Албатта, у ҳали ёш. Тажриба кам, баъзида эътиборни йўқотиб қўяди. Исталган дарвозабон ҳам оддий зарбалардан кейин гол ўтказиб юбориши мумкин. Бунинг учун ҳам ўрганишда давом этиш керак. Футболни микросониялар ҳал қилади. Бир микросонияга эътиборни йўқотсанг, жазоланасан. 

- "Олимпик" Сиз истаган футболни намойиш қиляптими? 

- Йигитлар биз қандай футбол ўйнашимиз кераклигини анча тушуниб қолишди. Энг асосийси улар майдондаги персонал ролларини, жамоага берилаётган вазифаларни билиб олишди. Тушунарлики, ҳар бир ўйинга турли хил вазифалар қўйилмоқда. Ҳар бир футболчи бошқача ўйин намойиш қилмоқда. Уларга ўз ўйинларини қандай ўзгартириш кераклигини тушунтиряпмиз. Биз эндигина биргаликдаги тўртинчи ойни ўтказяпмиз. Тўрт ой ичида бунча ишларни қилиш осон эмас. Ўзбек футболига бир жиҳат етишмайди: ёш футболчилар ўз даражаларини ва сифатини яхши билишмайди.

- Сиз "Локомотив"да ишлагансиз ва бу клуб ҳақида яхши биласиз. "Локомотив"нинг ҳозирги жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

- Бу умуман бошқа жамоа. Мен ишлаган пайтда жамоа бошқа эди. Мураббийлар бошқача футболчиларни изламоқда, бошқача услубни кўзламоқда. Бу бутунлай бошқача жамоа. Энди барчаси мураббийлар штабига боғлиқ. Улар нима ёқаётган бўлса, шуни қилишлари керак.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика