RU

Последние новости

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  10 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  362 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  4 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  7 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  29 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

Мирко Еличич: "Жамоам ҳақиқий футбол намойиш этганидан хурсандман" Новости

Мирко Еличич: "Жамоам ҳақиқий футбол намойиш этганидан хурсандман"

Про лиганинг тўққизинчи туридан ўрин олган "Арал" ва "Олимпи" ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Мирко Еличич матбуот анжуманида қатнашди.

“Ўйин қийин кечишини билардик. Рақиб жамоа бироз ноқулай футбол ўйнайди. Мен эса ўз жамоам ҳақиқий футбол намойиш этганидан хурсандман. Ёш футболчилар бугун яхши ўйин намойиш этди. “Арал” эса анча йилдан бери бирга ўйнаб келаётган жамоа.  Уларга қарши ўйинда ғалаба қозониш қийин. Менинг назаримда, биз бугун яхшироқ ҳаракат қилдик” - деди Мирко Еличич баҳс якунлангач.

- Сўнгги ўйинларда жамоа кўп вазиятлар яратмоқда, аммо реализация масаласида муаммолар бор. Бунга сабаб нима?

- Деярли барча ҳужумчиларимиз 2007 йилда туғилган йигитлар, фақатгина бир футболчидан ташқари. Улар ўз ёш тоифасида яхши ўйинлар намойиш этмоқда, аммо тажрибали ҳимоячиларга қарши ўйнаш ҳам осон эмас. Улар жисмоний жиҳатдан ҳам анча бақувват, шунинг учун бироз қийин бўлмоқда. Машғулотларда ишламоқдамиз, аммо ўйин жараёнидаги вазиятни машғулотларда такрорлаб бўлмайди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика