RU

Последние новости

20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  14 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  15 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  409 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  2 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5

Миржалол Қосимов: "Стадионга қанча мухлис ташриф буюришидан қатъи назар, улар учун майдонга тушамиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Стадионга қанча мухлис ташриф буюришидан қатъи назар, улар учун майдонга тушамиз"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ярим финал босқичидан ўрин олган ОКМК - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Жудаям зўр ўйини бўлди. Қолаверса, пенальтилар сериясида ғалаба қозонганимиз нур устига аъло нур бўлди. Жамоа мухлислари ва шогирдларимни мазкур ғалаба билан табриклайман. 

- ОКМК пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрганмиди?

- Ўйинда ҳар қандай вазият бўлиши мумкин. Бу ҳам ишимизнинг бир бўлаги. Шу боис, серияга ҳам тайёрлангандик. Майдонга яхши ниятда чиқилади, лекин нима содир бўлишини ўйиндан кейин билиб оласиз. Ғалабадан хурсандман.

- Бугун сиз томондан ҳам, Бабаян томондан ҳам эътирозлар кўзга ташланди. Ҳакамлар бугунги ўйин даражасига мосмиди?

- Ўйин давомида ҳиссиётлари бўлиши табиий. Ўзимда бундай ҳолатлар кўп бўлган. Ҳатто 70 мингдан ортиқ томошабин қаршисида ҳам ўй-фикрлар фақат майдонда бўлади. Бу футболнинг бир қисми. Энг ёмон нарса — беғам бўлиш. Ҳакам икки томон зарарига ҳам ишлаган вазиятлар бўлди.

- Шогирдларингизда ғалабага бўлган кучли иштиёқ кўзга ташланди. Осиё Чемпионлар лигасида шу жиҳат етишмаётгандек...

- Четдан гапириш жудаям осон. Ҳар бир ўйинга ўзига яраша тайёргарлик кўрилади. Майдонга хоҳишсиз тушмаймиз. Бугун бир-бирига муносиб жамоалар майдонга тушди. Хатолар Европа футболида ҳам кузатилади. Биз ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Стадионга қанча мухлис ташриф буюришидан қатъи назар, улар учун майдонга тушамиз. Ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. 

- Ҳақназарий ва Санчес енгил жароҳати сабаб мажбуран захирага олинди. Чемпионлар лигасига қадар бу ўйинчилар тиклана оладими?

- Шу нарса бошни қотирмоқда. Уч кундан сўнг "Сепаҳон"га қарши майдонга тушамиз. Ушбу ўйингача тикланиб олиш ҳам керак. Жароҳатланганлар ҳам бор. Бу ҳам бир синов. Тезроқ тикланишимз керак. Зеро, тил шундай суяксиз нарсаки, ютганингда тепага олиб чиқиб қўяди, муваффақиятсизликка учрасанг, пастга судрайди.


Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика