RU

Последние новости

17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  0 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1

Миржалол Қосимов "Шўртан" билан ўйиндан сўнг нималар деди? Новости

Миржалол Қосимов "Шўртан" билан ўйиндан сўнг нималар деди?

"Шўртан" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.
"Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Биз бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Бугунги баҳс мухлисларбоп бўлди. Тезлик ва шиддатли учрашув гувоҳи бўлдик. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо футбол бешафқат. Агар яратган вазиятлардан тўғри ва унумли фойдаланганимизда 3-4та гол уришимиз мумкин эди.

Қувонтирадиган жиҳати сўнгги сонияга қадар футболчиларимиз курашишди. Мухлислар бугунги ўйиндан хурсанд бўлиб кетишди.

Ғалаба ва мағлубият ёнма ён юради. Шу ўйин орқали ўз хатоларимиз устида ишлашга ҳаракат қиламиз.

Биз энг юқори мақсадларни ўз олдимизга қўйганмиз. 16-17 ёш бўлса уларни ёш футболчи деса бўлади, 20 ёшдан ўтдими бундай деб бўлмайди. Уларга ғолиблик руҳиятини қайтаришимиз керак. Бунга вақт керак.

Кейинги мавсумда ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилаяпмиз. Кубок орқали бўладими ёки чемпионатми фарқи йўқ", - дейди Миржалол Қосимов.

Фаҳриддин Чориев ёзиб олди


Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика