RU

Последние новости

02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  1 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  1 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  15 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  58 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1

Миржалол Қосимов: "Санжар Турсунов майдонни қарсақ чалиб тарк этаётган эди, холос" Новости

Миржалол Қосимов: "Санжар Турсунов майдонни қарсақ чалиб тарк этаётган эди, холос"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - ОКМК учрашувидан сўнг ОКМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.


- Ўйинни ҳамма кўрди. Жангавор ўйин бўлди. Наманганда ўйнаш ҳар доим қийин. Дурангга лойиқ эдик. Бугунги учрашув тарихга айланди. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўришимиз керак.

- Бугун ОКМК жамоаси икки очко йўқотдими ёки бир очкони қўлга киритдими?

- Бу қайси тарафлама баҳолашга боғлиқ. Тўғри, биз ҳар доим ғалаба учун ўйнаймиз. Лекин ҳар доим мақсадга эришиш имконсиз. Рус мақоли борку: "биз мақсад қиламиз, Худо амалга оширади". Бугун дуранг бўлиши керак бўлган экан ва шундай натижа бўлди. Қийин учрашув бўлди. Лекин бир очко Африкада ҳам бир очко.

- Жамоа совринли ўринларга курашишда давом этадими?

- Албатта, ҳали ҳеч нарса йўқотмадик. Олдиндан аниқ бир нима демайман. Лекин бизда имконият бор ва биз ундан фойдаланишимиз керак. Мавсум сўнгида эса натижага баҳо берамиз.

- Санжар Турсунов майдонни тарк этаётган вақти нима рўй берди. Ўша вазиятга изоҳ бериб ўтсангиз

- Санжар майдонни қарсак чалиб тарк кетаётган эди ва бу нормал ҳолат. Ўзбекистонда ашаддий футбол мухлислари кўп ва энг ашаддий мухлислар Наманганда. Шу сабаб бироз тушунмовчилик бўлди. Шахсий фикримга кўра, Санжар ҳеч қандай ёмон иш қилмади. Аммо унинг ҳаракатлари айрим бир мухлисларга ёқмади. Бу оддий ҳолат ва футболда бўлиб туради.

- ОЧЛ гуруҳ босқичидаги рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Бироз нафас ростлаб олайлик(кулиб). Осиё чемпионлар лигасида кучсиз жамоа йўқ. Барча рақиблар хавфли. Эрон, Саудия ва Ироқ жамоалари билан тўқнаш келамиз. Ҳозирги асосий вазифамиз кейинги учрашувга тайёргарлик кўриш. Бизни олдинда кубок баҳси кутиб турибди.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика