Миржалол Қосимов: "Рақиб ҳақли равишда ғалаба қозонди"
19 фев 2019 22:42
Новости
Миржалол Қосимов: "Рақиб ҳақли равишда ғалаба қозонди"
"Рақиб кучли жамоа, юқори тезликда ҳаракат қилди. Иккинчи таймда стандарт вазиятдан кейин ҳисобни очишди. Бизнинг жамоа ҳали мавсумга жисмонан тайёр эмас. "Ал Насср" ҳақли равишда гуруҳ босқичига чиқди", - дейди Миржалол Қосимов.
- Биринчи таймда ҳимояда яхши ўйнадинглар. Иккинчи таймда жамоаингиз сустроқ ҳаракат қилгандек бўлди.
- Ҳар доим ҳам ўйиндан олдинги режаларимиз амалга ошавермайди. Қолаверса ҳали йигитлар жисмонан тайёр эмас. Ҳали Ўзбекистонда чемпионат бошланмаган. Шу боис бугун иккинчи рақамли жамоа бўлиб, қарши ҳужумда ўйнашни режалаштиргандик. Барчаси режа бўйича кетаётганди, аммо стандарт вазиятдан кейин гол ўтказиб юбордик. Кейин эса йўқотадиган нарсамиз қолмаганди, чунки 0:2 ҳисобида ютқазамизми ёки 0:3 фарқи йўқ эди. Бир нечта имкониятларимиз бўлди, аммо гол ура олмадик.

Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии