RU

Последние новости

18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:45Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  5 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  6 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  1 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  2 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  5 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  2 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистон кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз" Новости

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистон кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз"

Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган ОКМК - "Хоразм" баҳсидан сўнг, ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўзбекистон кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз. Қуръада бизга қулай Про лига жамоаси тушган эди. Шу боис ҳам чорак финалда ғолиб чиқишимиз шарт эди. Лекин омад бошқа нарса, амалда исботлаш бошқа нарса. Етакчи футболчиларни баъзиларига дам беришга қарор қилдик. Шунга қарамай биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш этиб йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Иккинчи бўлимда имкон даражасидаги барча бешта ўзгаришларни амалга ошириб ротацияга қўл урдик. Бир томондан йигитлар ўйинда бироз бўшашишди. Шунинг учун ҳам дарвозамиздан 2 бор гол ўтказиб юбордик. Муҳими ғалаба эди ва бунга эришдик. Ярим финалга йўл олганимиз билан шогирдларимга ҳам раҳмат айтаман ва жамоа муҳлисларини табриклайман. Насиб қилса кейинги босқичларда ҳам яхши ўйинларни намойиш этиб бош совринни ўзимизники қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз", -дейди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика