RU

Последние новости

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  4 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  6 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  9 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  13 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

Миржалол Қосимов: "ОЧЛнинг ушбу мавсуми биз учун жуда катта тажриба бўлди. Эртанги ўйиндан олдин ҳеч қандай қўрқув йўқ" Новости

Миржалол Қосимов: "ОЧЛнинг ушбу мавсуми биз учун жуда катта тажриба бўлди. Эртанги ўйиндан олдин ҳеч қандай қўрқув йўқ"

Осиё Чемпионлар Лигаси олтинчи туридан ўрин олган "Эйр Форс" – ОКМК учрашувидан олдин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ва футболчи Сардор Раҳмонов матбуот анжуманида қатнашишди.

- Жамоангизни эртанги ўйинга қандай тайёрладингиз? Бу учрашув ушбу мавсумдаги ОЧЛдаги сўнгги ўйинингиз бўлади...

- Ҳа, бу биз учун охирги ўйин. Миллий чемпионатимиз ҳам якунланди. Эртага ушбу ўйинда майдонга тушиб, мавсумни тугатиб қўямиз. ОЧЛнинг ушбу мавсуми биз учун жуда катта тажриба бўлди.

- Сардор Раҳмоновга савол бермоқчи эди. Эртанги учрашувга қандай тайёргарлик кўрдингиз? Ушбу ўйин ҳақидаги фикрларингизни билдирсангиз...

- Мураббийимиз таъкидлаганидек, эртанги ўйин биз учун мавсумдаги охиргиси. Эртага мавсумни яхши тугатиб қўйишга ҳаракат қиламиз.

- Авваллари ўзбек клублари ОЧЛ баҳсларида муваффақиятли қатнашиб келишган. Ҳозирга келиб эса учта ўзбек клубининг кейинги босқичга чиқиши сўроқ остида, ОКМКнинг эса аллақачон гуруҳда қолиб кетиши аниқ бўлди. Ўзбек клубларининг ҳозирги ҳолати ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Менимча, вазият ёмон эмас. Ўзбек клубларининг тўрттаси ОЧЛ баҳсларида иштирок этмоқда. Шунинг ўзи ниманидир англатади. Авваллари икки жамоа гуруҳдан чиқар эди. Ҳозир эса энг яхши учта иккинчи ўриндаги жамоа кейинги босқичга чиқади. Бизнинг учта жамоамизда ҳам кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият бор.

- "Ал Иттиҳод"га қарши ўйинда ажойиб ҳаракат қилдингиз. Афсуски, ҳисоб сизнинг фойдангизга бўлмади, аммо сиз қўллаган тактика яхши иш берди. Саудия Арабистонининг кучли клубига қарши яхши ҳаракат қилдингиз, аммо "Сепахон"га 9:0 ҳисобида имконият бой берилди. Бунга сабаб нима эди?

- Шунинг учун ҳам футболни бутун дунёда яхши кўришади. Тўғрисини айтсам, Эрондаги учрашувда бизнинг кунимиз эмасди. Бундан ташқари, баъзи муаммолар бор эди. Қизил карточкани ҳам таъкидлаш керак. ЖЧ-2014 даги Бразилия ва Германия ўйинини эсга олишимиз мумкин. Масалан, "Ал Ҳилол" ҳам ўз ўйинида 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин, бу футбол. Бу ҳам ўзига яраша натижа. Агар биз ОЧЛга чиқмаганимизда, бу саволлар умуман бўлмасди. Футболда кутилмаганда жароҳатлар пайдо бўлади. Бу ҳам бир сабаб. Лекин "Ал Иттиҳод"га қарши ўйинда ажойиб ҳаракат қилдик. Йигитларим ҳам яхши ўйин кўрсатишди.

- Эртанги ўйин борасида қанақадир қўрқувлар борми. Ўйин ҳақидаги фикрингиз?

- Гуруҳга жуда кучли жамоалар йиғилган. "Эйр Форс" жамоасини ҳурмат қилган ҳолда майдонга чиқамиз. Қўрқув йўқ, агар қўрқув бўлганда футбол ўйнамасдик. Эртага имкон қадар ҳаракат қиламиз. Бир кун олдин оғир ўйин ўтказдик, узоқ йўл босиб келдик. Бундан ташқари, жароҳатланган ўйинчилар бор. Шунга қарамай, биз яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳеч қандай қўрқув йўқ. 

Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика