RU

Последние новости

11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  0 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6

Миржалол Қосимов: "Нефтчи"га умуман имконият бермадик" Новости

Миржалол Қосимов: "Нефтчи"га умуман имконият бермадик"

Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Нефтчи" (2:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" устози Миржалол Қосимов қатнашди.


- Муҳим уч очкога эга бўлдик. Ўйин биз истагандек бўлди. Учрашувда тўлиқ устунликка эришдик ва бутун ўйин давомида "Нефтчи"га имконият қолдирмадик. Тўп билан муомала қилишда ҳам, ўйинни назорат қилиш бўйича ҳам рақибдан яхши ўйнадик.

Воҳид Шодиев? Бу трансферга ҳар хил қараш мумкин. Шодиев жароҳати туфайли бир йилча футбол ўйнагани йўқ. Кейин бир йилга яқин гол ҳам урмади. Шодиевни қария деяпмиз, лекин бунга қўшилмайман. Воҳид ҳозир 30 ёшда, айни гуллаган даврида. Ҳозир ҳужумчи голлар уриши, майдонда учиб юриши лозим. Ҳар гал Шодиевга майдонга тушгандан кейин катта иштиёқ билан ўйнаш кераклигини таъкидлаяпман. Унинг ўрнига майдонга тушиб ўйнаб беролмайман. Ўйлайманки, Шодиев ўйиндан-ўйинга кучайиб боради ва ўзининг спорт формасини тиклайди. Гол уришни ҳам бошлаб олди.
Шоҳруз Норхоновга келадиган бўлсак, барчага имконият берамиз. Норхонов "Обод"да яхши ўйнаган, аммо "Бунёдкор" билан "Обод"ни фарқи бор. Нурматов, Шодиев, Норхонов, Чемиртан каби ҳужумчиларимиз бор. Барчага имконият берамиз. Қолгани футболчининг ўзига боғлиқ.

"Қизилқум" билан ўйинда биз ўз айбимиз туфайли икки очко йўқотдик. Тасодиф эвазига Навоийда ғалаба қозона олмадик. Футболни 90 дақиқа ўйналади. Буни ҳар доим футболчиларга таъкидлайман.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика